Pyer Bomarshe
(Per Bomarshedan yoʻnaltirildi)
БОМАРСҲЕ (Беаумарчаис) Пер Огюстен Карон де (1732.24. 1— Париж — 1799. 18. 5) — франсуз драматурги. Дастлабки песалари "Евгения" (1767), "Икки дуст" (1770) да ижтимоий тенгсизлик қораланади. "Хотиралар" памфлети (1773—74) да Б. нинг демократик қарашлари ўз аксини топган. "Севилия сартароши" (1775), "Фигаронинг уйланиши" (1784) Б. га жаҳоншумул шуҳрат келтирди. "Фигаронинг уйланиши" да ёзувчи оддий халқ вакили — Фигаронинг ақлзаковатини улуғлаб, аслзода Алмавивнинг жоҳил ва нодонлигидан кулади. Б. комедиялари жаҳон театр саҳналаридан муносиб ўрин эгаллаган. Улар асосида яратилган "Севилия сартароши", "Фигаронинг уйланиши" опералари Навоий номидаги театрда саҳналаштирилган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |