Персивал Лоуэлл(инглиз. Перcивал Лоwелл, 13-Март 1855, 12-Ноябр 1916) — америкалик бизнесмен, шарқшунос, дипломат, астроном, математик ва миллионер. Марс тадқиқотчиларидан бири ва Плутон сайёрасининг кашф этилиш жараёнига улкан ҳисса қўшган олим. Қуёш тизимидаги 9-сайёранинг кашф этилиш ҳаражатларини ўз ёнидан молиялаштирган. Аризона штатининг Флагстафф шаҳрида Лоуэлл расадхонасига асос солган.

Персивал Лоуэлл
Таваллуди 1855-йил 13-Март
Бостон, Массачусец штати
Вафоти 1916-йил 12-ноябр
Соҳаси бизнесмен, шарқшунос, астроном, математик
Мукофотлари Кларк университети ва Амҳерст коллежининг фахрий унвонлари, Франсия астрономия жамияти олий мукофоти

Ҳаёти ва фаолияти

Шахсий ҳаёти ва фаолияти

Персивал Лоуэлл расадхонаси

Персивал Лоуэлл 1855-йилнинг 13-мартида[1][2] Бостонда, Массачусец штатида Август Лоуэлл ва Кетрин Бигелоу Лоуэллнинг оиласида туғилган. Персивал 1872-йилда Нобле ва Греэноугҳ мактабини имтиёзли диплом билан битирди. Сўнг, 1876-йилда Гарвард университетини математика бўйича имтиёзли диплом билан тамомлади[3]. Коллежни битирганида у ўз даври учун илғор ҳисобланган туманлик гипотезаси ҳақида нутқ сўзлайди.Кейинчалик Кларк университети ва Амҳерст коллежининг фахрий унвонлари билан тақдирланган[4]. Ўқишни тамомлаб олти йил пахта заводини бошқарган[2]. 1880-йилларда Лоуэлл Узоқ Шарққа кўп саёҳат қилади. 1883-йил августда у Кореянинг АҚШдаги махсус дипломатик ваколатхонасида ташқи ишлар котиби ва маслаҳатчиси бўлиб хизмат қилди. Кореяда Лоуэлл икки ойга яқин турди[2]. Сўнг Японияда ҳам кўп вақт яшади. Япон халқининг дини, психологияси ва феъл-атвори ҳақида китоблар ёзди. Унинг ёзганлари япон ҳаётининг турли қисмларини, жумладан, тил, диний урф-одатлар, иқтисод, ижтимоийҳаёт, Японияга саёҳат ҳақида кузатишларидан олган фикр ва хулосаларидан иборат. Лоуэллнинг Шарқ бўйича китоблари сирасига „Ното: Ан Унехплоред Cорнер оф Жапан“ (1891) ва „Оccулт Жапан, ор тҳе Wай оф тҳе Годс“ (1894), киради. Унинг Кореядаги фаолияти таъсирида „Чосöн: Тҳе Ланд оф тҳе Морнинг Cалм“[2] (1886, Бостон) китоби пайдо бўлган. Лоуэллнинг Шарққа доир энг машҳур асари „Тҳе Соул оф тҳе Фар Эаст“ (1888) ҳисобланади. 1892-йилда Лоуэлл Америка санъат ва маданият фанлар академиясининг аъзоси этиб сайланди[5]. У1893-йилда Америка Қўшма Штатларига қайтиб келди[2].У Cамилле Фламмарионнинг „Ла планèте Марс“ асарини ўқигач ўз илмий фаолиятини Марс ва астраномияни ўрганиш билан давом эттиришга қарор қилди[6]. У айниқса, Марс расадхонаси директори астроном Жованни Скиапарелли томонидан чизилган „Марсдаги сув каналлари“га жуда ҳам қизиқиб қолди. Лоуэлл ўзининг бойлиги ва жамиятдаги таъсиридан фойдаланиб, 1893-94 йиллар қишидан бошлаб ўзини астрономияни ўрганишга бағишлади ва ўз номига аталган расадхонага асос солди[3]. У ўзининг янги расадхонаси учун Аризона ҳудуди Флагстаффни танлади. Флагстафф денгиз сатҳидан 2100 метрдан ошиқ баландликда, кечалари шаҳар чироқларидан узоқ бўлгани учун астрономик кузатишлар учун қулай жой эди. Бу биринчи марта астрономик кузатишлар учун қулай, шаҳардан узоқда жойлашган, астрономик кузатишлар учун махсус танланган расадхона эди[3][7].Лоуэлл ўзининг расадхонасида каттароқ телескоплар ўрнига кичикроқларидан фойдаланишни маъқул кўрган. Чунки, бундай телескоплар ёрдамида сайёраларнинг нозик жиҳатларини ҳам ўрганиш мумкин деб ҳисоблаган. Лоуэлл 1904-йилда Франсия астрономия жамияти „Соcиéтé астрономиқуэ де Франcе“ олий мукофоти бўлган Жюл Янссен мукофотини олди.

Марсдаги каналлар

Персивал Лоуэлл томонидан чизилган Марс каналлари.
Лоwелл Марс харитаси

Лоуэлл 1893-йилдан 1908-йилгача, тахминан 15 йил давомида, Марсни чуқур ўрганиб чиқди ва ўзи сезган Марс сиртидаги белгиларнинг мураккаб чизмаларини чизди. Бу ҳақидаги ўз қарашларини учта „Марс“ (1895), „Марс анд Иц Cаналс“ (1906) ва „Марс Ас тҳе Абоде оф Лифе“ (1908) китобларида баён қилган. Бу асарлари билан Лоуэлл кенг ёйилган Марсдаги чизгилар онгли ҳаёт белгилари деган машҳур фикрни оммалашишига сабаб бўлди.[8][9]

Венера ҳақида

Персивал Лоуэлл 1914-йил, кундузи Венерани Алван Кларк ва Сонс телескопи билан кузатмоқда 24-инч (61 cм)

Лоуэлл кўпроқ Марсни ўрганиш учун вақт сарфлаган бўлсада, Венера хариталарини чизиш билан ҳам шуғулланган. У Венерани кузатишни 1896-йил ўрталарида Аризона штатида жойлашган Флагстаффдаги янги расадхонага 24 дюмли Алван Cларк & ​​Сонс телескопи ўрнатилгандан сўнг бошлади. Лоуэлл кундузги атмосферанинг таъсирини камайтириш учун телескопнинг линзалари диаметри 3 дюмгача тўхтаган ва шу ҳолатда сайёрани кундузги осмонда кузатган. Лоуэлл ўша пайтдаги фикрлардан фарқли ўлароқ, марказий қоронғу нуқтани ўз ичига олган тилга ўхшаш сирт хусусиятларини кузатди: „Венера Ердан кўринадиган сирт хусусиятларига эга эмас, шаффоф бўлмаган атмосфера билан қопланган“ деб фикр билдирди.

Плутон

Лоуэллнинг сайёраларни ўрганишга қўшган энг катта ҳиссаси ҳаётининг сўнгги ўн йиллигига тўғри келади. Бу даврни у Нептуннинг ортидаги фаразий сайёрани Х сайёрани топишга бағишлаган. Лоуэлл Уран ва Нептун сайёралари кўринмайдиган Х сайёранинг тортишиш кучи таъсирига башорат қилинганўринлардан сиқиб чиққан деб ҳисобларди[10]. Лоуэлл 1906-йилда қидирув дастурини бошлаган. Кўплаб уринишларга қарамасдан Лоуэлл Плутонни кашф қила олмаган. Аммо, кейинчалик Лоуэлл расадхонаси 1915-йилнинг март ва апрел ойларида Плутонни суратга олганлар, лекин ўша пайтда тасвирнинг юлдуз эмаслигини англамаганлар[11].

Нашр қилинган асарлари

  • Тҳе Соул оф тҳе Фар Эаст (1888)
  • Ното: Ан Унехплоред Cорнер оф Жапан (1891)
  • Оccулт Жапан, ор тҳе Wай оф тҳе Годс (1894)
  • Cоллеcтед Wритингс он Жапан анд Асиа, инcлудинг Леттерс то Амй Лоwелл анд Лафcадио Ҳеарн, 5 волс., Токё: Эдитион Сйнапсе. ИСБН 978-4-901481-48-9
  • Чосöн: Тҳе Ланд оф тҳе Морнинг Cалм ; а Скетч оф Кореа. Тиcкнор, 1886. 
  • Марс (1895)
  • Марс анд Иц Cаналс (1906)
  • Марс Ас тҳе Абоде оф Лифе (1908)
  • Тҳе Эволутион оф Wорлдс (1910)

Ўлими

Ҳаётининг сўнгги 23 йилида астрономия, Лоуэлл расадхонаси ва бошқа расадхоналардаги фаолияти асосий ўрин тутди. Песивал Лоуэлл биринчи жаҳон урушидан қаттиқ таъсирланади ҳамда бу даврда баъзи астрономик ишларида ҳам муваффақияцизликка учрайди. Персивал Лоуэлл 1916-йил 12-ноябрда инсултдан вафот этди[12]. Лоуэлл ўз расадхонаси яқинидаги Марс тепалигига дафн этилган[13].

Манбалар

  1. ↑ Эсчинер, Кат „Тҳе Бизарре Белиэфс оф Астрономер Перcивал Лоwелл“. ҳттпс://www.смитҳсонианмаг.cом/ (13-март 2017-йил). Қаралди: 23-май 2022-йил.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 „Чосöн, тҳе ланд оф тҳе морнинг cалм ; а скетч оф Кореа,“. ҳттпс://www.лоc.гов/. Қаралди: 23-май 2022-йил.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Литтманн, Марк (1985). Планец Беёнд: Дисcоверинг тҳе Оутер Солар Сйстем.. Cоуриэр, 2004 — 62-63-бет. ИСБН ИСБН 0-486-43602-0. 
  4. ↑ „Марсдаги ҳаётни тасаввур қилган биринчи одам“. ҳттп://www.финдингдулcинеа.cом/.
  5. ↑ „Америcан Аcадемй оф Арц анд Сcиэнcес.“. ҳттпс://www.амаcад.орг/. "Боок оф Мемберс, 1780–2019: Чаптер Л. Қаралди: 23-май 2022-йил.
  6. ↑ Чамберс, П.. Лифе он Марс; Тҳе Cомплете Сторй. Бландфорд, 1999. ИСБН 0-7137-2747-0. 
  7. ↑ Счорн, Роналд А.. Планетарй астрономй: фром анcиэнт тимес то тҳе тҳирд милленниум. Cоллеге Статион, ТХ: Техас А & М Университй Пресс, 1998. ИСБН 0-585-38034-1. ОCЛC 49414656. 
  8. ↑ Кидгер, Марк (2005) Астрономиcал Энигмас: Лифе он Марс, тҳе Стар оф Бетҳлеҳем, анд Отҳер Милкй Wай Мйстериэс. п. 110. ИСБН 0801880262.
  9. ↑ Дунлап, Давид W.. „Лифе он Марс? Ёу Реад Ит Ҳере Фирст.“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1-октабр 2015-йил). 2-октабр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-октабр 2015-йил.
  10. ↑ Томбаугҳ, C. W. (1946). „Тҳе Сеарч фор тҳе Нинтҳ Планет, Плуто“. Астрономиcал Соcиэтй оф тҳе Паcифиc Леафлец. 5-жилд, № 209. 73–80-бет. Бибcоде:1946АСПЛ....5...73Т.
  11. ↑ Буиэ, Марc W. „Орбит Фит анд Астрометриc реcорд фор 134340“. СwРИ (Спаcе Сcиэнcе Департмент) (11-август 2008-йил). Қаралди: 21-феврал 2010-йил.
  12. ↑ Cросwелл, Кеннетҳ (1997) Планет Қуэст: Тҳе Эпиc Дисcоверй оф Алиэн Солар Сйстемс. п. 49. ИСБН 0684832526.
  13. ↑ МcКим, Р. (1995). „Астрономй он Марс Ҳилл“. Жоурнал оф тҳе Бритиш Астрономиcал Соcиэтй. 105-жилд. 69–74-бет.

Ҳаволалар