Percy Sykes
Бу саҳифа устида ишланмоқда. Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз ёки иш ярим қолган бўлса, таҳрирлаётган фойдаланувчига хабар беришингиз мумкин. Агар бу саҳифага сўнгги етти кун ичида ўзгартириш киритилмаган бўлса, андоза саҳифадан олиб ташланади. Энг сўнгги таҳрир, 0 сония аввал [[Фойдаланувчи:|]] (ҳисса | лог) томонидан амалга оширилди (). |
Сер Перcй Молесwортҳ Сйкес (талаффузи: Перси Молсворт Сайкс) — британиялик аскар, бригада генерали, дипломат ва катта адабий ютуқларга эга олим. Тарихий, географик ҳамда биографик асарларида Ўрта Осиё ва Эронда кечган саёҳатларини тасвирлаган.
Таржимайи ҳоли
Перcй Сйкес Англиянинг Кент графлиги Бромптон қишлоғида туғилган. Отаси — армия руҳонийси, муҳтарам Wиллиам Сйкес, онаси — Молесwортҳнинг биринчи виконти Роберт Молесwортҳнинг авлоди, Қироллик артиллерияси капитани Антҳоний Оливер Молесwортҳнинг қизи Марй. Оилада ягона ўғил фарзанд. Опалари Элла ва Этҳел Сйкес иккаласи ҳам ёзувчи бўлган. Ота тарафдан бобоси Ричард Сйкес Сйкес Блеачинг Cомпанй эгаси, Стоcкпортдаги Эдгелей хонадони вакили. Амакиваччаси 1-баронет сер Алан Сйкес Чеширенинг Кнутфорд шаҳарчасидан парламент аъзоси.
Сандҳусртдаги Қироллик ҳарбий коллежи ва Ругбй мактабида таҳсил олган.
Ҳарбий фаолияти
Сйкес 16-лансерлар полкига қабул қилинган, аммо кейинчалик 2-Ажрдарҳо гвардия полкига ўтказилган. Ҳиндистонга жўнатилган ҳамда шу қаторда Эрон ва Балужистонда бир қанча вақт саёҳат қилган. Иккинчи лейтенант бўлгач 1891-йил ноябрда Қироллик география жамияти аъзоси этиб сайланган. Роппа роса бир йилдан сўнг Транскаспий темирйўли орқали махфий хизмат билан Ўзбекистонга юборилган. 1895-йил лейтенантликка, 1897-йил капитанликка тавсия этилган. 1890-йилларда Кирмонда консул. 1890-йилларда у бир неча йил давомида Эрондаги Кирмон шаҳрида консул лавозимида ишлаган. Иккинчи Бур уруши даврида Жанубий Африкада Император ёманрияси 9-баталёни қўмондонининг ўринбосари сифатида хизмат қилган ва бу лавозимда 1901-йил сентябригача фаолият юритган. Кейинчалик Разведка департаментида хизмат қилган ҳамда оёғидан яраланган.
1902-йил 26-июнда эълон қилинган қирол Эдуард ВИИ нинг тож кийиш маросими муносабати билан тақдирланганлар рўйхатига киритилиб, унга Муқаддас Михаил ва Муқаддас Георгий ордени кавалери (CМГ) унвони берилган. 1902-йил охирида Ҳиндистон сиёсий департаменти хизматига ўтган ва Ҳиндистон армияси сафига қабул қилинган. Кейинги йилларда Яқин Шарқ бўйлаб кўплаб сафарлар уюштирган ҳамда 1906-йилда Хузистон бўйича бош консул этиб тайинланган.
1915-йилда Сайкс рицарлик унвонига сазовор бўлди. Ўша йилнинг март ойида у Хитой Туркистонидаги (ҳозирги Хитойнинг Шинжон-Уйғур мухтор раёни) бош консул вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Сайкс синглиси, Элла Cонстанcе Сйкес билан бирга Англиядан Норвегия орқали қуруқлик йўли билан Қашқар шаҳрига йўл олди. Элла Констанс Сайкс ҳам Қироллик география жамияти аъзоси ҳамда Эрон бўйича эътироф этилган мутахассис эди. Опа-ука сафар давомида кўплаб фотосуратлар олдилар. Кейинчалик улар тўққиз ой давом этган ушбу саёҳат таассуротлари ва кузатувлари жамланган Тҳроугҳ Десерц анд Оасес оф Cентрал Асиа („Марказий Осиёнинг чўллари ва воҳалари орқали“) номли китобни нашр этдилар.
Эронда хизмат қилган даврида унга вақтинча бригада генерали ҳарбий унвони берилади. Ўзи тузган Жанубий Форс ўқчилариҳарбий қисмларига қўмондон этиб тайинланган. Тахминан 7 минг аскардан иборат қўшини Исфаҳонда рус қўшинларини бахтиёрийларга қарши қўллаб-қувватлади ҳамда мамлакатда тартибни тиклашга кўмаклашади. Исфаҳонда жойлашгач, Сайкс бу ерда қолиш учун турли важларни илгари сурди. Жумладан, рус томонининг Жанубий Форс ўқчиларидан Исфаҳон гарнизони сифатида фойдаланиш ҳақидаги гўёки илтимосини бунга асос қилиб кўрсатган. 1917-йилга келиб, Жорж Керзондан ташқари Британия ҳукуматининг аксарият юқори мартабали амалдорлари Сайксни лавозимидан чақириб олиш тарафдори эди. Шунга қарамай, 1918-йилда Эрондан қайтариб чақирилди.