Perikard
Перикард (пери... ва юн. cардиа — юрак) — одам ва умуртқали ҳайвонларда юракни ўраб турадиган ёпиқхал-тасимон тузилма. Ташқи — фиброз ва ички — сероз қаватлардан иборат. Сероз кават виссерал (эпикард) ва париетал қаватларга бўлинади. Шу қаватлар орасидаги П. бўшлиғида оч сарғиш тиниқ сероз суюклик бор. Эпикард юрак юзасига зич ёпишган. Ташқи қават (асл П.) П. бўшлиғини кўкрак бўшли-ғидан ажратиб туради. П.да қон ва лимфа томирлари, жуда кўп нерв учлари бўлади. П. бириктирувчи тўқимадан иборат ғовак клетчатка билан ўралган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |