Periskop
Qiyofa
Перископ (юн. перископео — атрофга қарайман, кўздан кечираман) — бронемашина (танк)лар, сув ости кемалари, пана жойлар, траншея ва бошқалардан туриб кузатиш учун мўлжалланган оптик асбоб. П.нинг пиёдалар (окоплар), артиллериячилар, танкчилар ва денгиз қўшинларига мўлжалланган турлари мавжуд. П. призмали ваойнали хилларга бўлинади. Призмали П.нинг бир оз (1,2—1,5-марта) катталаштирилганда кўриш майдони 40° ни ташкил этади, кўпроқ (5—6-марта) катталаштириб кўрсатишида эса кўриш майдони кичраяди. Баъзи П.лар айланасига кузатиш имконини беради.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |