Peritonit
Перитонит (юн. перитонаэум — қорин пардаси) — қорин пардасининг яллиғланиши. Ҳамма ёшдаги кишиларда учрайди. Одатда, қорин бўшлиғидаги аъзоларнинг шикастланиши ёки уларга микроблар (ичак таёқчаси, стрептококк, стафилококк) тушиши оқибатида юзага келади. Меъда, ўн икки бармоқ ичак яраси, ўт пуфаги, кўричакнинг ёрилиб кетиши ва чурранинг қисилиб қолиши, қорин бўшли-ғининг жароҳатланиши ва бошқа П.га сабаб бўлади.
Ўткир ва сурункали П. фарқ, қилинади. Ўткир П.да дастлаб беморнинг кўнгли айниб, қусади, қорни қаттиқ оғрийди, ҳиқичоқ тутади, ичи қотади. Касаллик тезда зўрайиб, қорин бўшлиғида йирингли экссудат тўпланади. Бунда беморнинг ранги оқариб, кўзлари хиралашади, нафаси тезлашиб, қорни шишиб кетади, тез-тез қусади. Ўткир П. ҳаёт учун жуда хавфли бўлиб, бемор зудлик билан касалхонага ётқизилади. Сурункали П. кўпинча бирор аъзонинг зарарланиши ёки сурункали касаллик (мас, сил) оқибатида пайдо бўлади, одатда, аста-секин ривожла-нади. Бунда қорин бўшлиғида суюклик тўпланиб, бемор озиб кетади, қорни оғрийди, қабзият кузатилади.
Давос и: ўткир П. операция қилиб даволанади. Сурункали П.да даво касалликнинг асосий сабабига қарши қаратилади. Антибиотиклар буюрилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |