Peritsikl
Перицикл (пери... ва юн. кйклос — дойра), перикамбий — ўсимликлар илдизи, баъзан пояси бирламчи меристема ҳужайралари қавати. П. эпидерма остида жойлашган, ўтказувчи силиндрни ўраб туради. Бир ёки бир неча қават паренхима ҳужайраларидан ибо-рат. Бирламчи илдиз П.идан ён илдизлар ҳосил бўлади. Бирламчи тузилган илдизларда (икки уруғпаллалилар) П. ҳужайралари ёрдамида камбий умумий ҳалқага туташиб, захира озиқ тўпланадиган илдиз нурларини ҳосил қилади. Бу нурлардан қўшимча илдизлар ва куртаклар вужудга келади. П.дан йўғонлашган илдизларда перидерма ҳосил қилувчи феллоген шаклланади. Пояда П.дан механик тўқима ва турли мод-далар ажратиб чиқарадиган ҳар хил тузилмалар пайдо бўлади. Баъзи ўсимликлар (каноп, кендир, зиғир) П.ида ҳосил бўладиган лубдан луб толаси олинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |