Пермаллой (инг. пермаллой; прем(эабилитй) — ўтказувчанлик ва аллой — қотишма) — магнит ўтказувчанлиги юқори бўлган, магнит жиҳатдан юмшоқ қотишма; таркиби никел (Ни) ва темир (Фе) дан иборат. Кам никелли (Ни — 40 — 50%) ва кўп никелли (Ни —70—83%) турларга бўлинади. Тар-. киби 79% Ни, 16% Фе, 5% Мо (молибден) дан иборат бўлган П. супермаллой деб аталади. П. радиотехника, алоқа техникаси ва кучеиз токдан фойдаланиладиган бошқа соҳаларда ишлатилади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил