Чарлес Перраулт (талаффузи: Шарл Перро; 12-январ 1628-йил — 16-май 1703-йил) — франсуз шоири ва танқидчиси. Франсия академияси аъзоси (1671). ХИХ-аср франсуз адабиётида авж олган „қадимгилар ва янгилар баҳси“да иштирок этиб, замондош ёзувчиларнинг қад. ёзувчилардан афзаллигини ёқлаб чиққан ва шу билан шуҳрат қозонган. Илк пародияли достони — „Троя девори“ (1653). Шундан кейин унинг „Буюк Людовик асри“ (1687) достони ҳамда 4 жилдли „Санъат ва фан масаласида қадимгилар билан янгилар ўртасидаги қиёслар“ (1688— 89) диалог шаклида ёзилган асари, „Аёлларнинг таърифу тавсифи“ (1694) сатирик шеъри эълон қилинган. Перраулт сўнгги 2 асарида Буало сингари замондошлари билан баҳс-мунозара юритган. Перраултнинг адабиётнинг маърифий аҳамияти ҳамда адабий тараққиётнинг фан ва тамаддунга боғлиқлиги масаласидаги қарашлари франсуз маърифатпарварлари томонидан ривожлантирилган. Аммо Перраултнинг франсуз адабиётидаги катта ўрни „Онагинам Гусина бонунинг эртаклари ёки Ўтган замонларнинг ибратли воқеа ва эртаклари“ тўплами билан белгиланади. Мазкур тўплам Перраулт нинг ўғли Дарманкур номидан эълон қилинган. У дастлаб 8 та эртакдан ташкил топган бўлиб, кейинчалик яна 3 та шеърий эртак ҳисобига бойиган. Франсуз адабиётидаги антик маданият анъаналарига қарши курашган Перраулт халқ эртакларига хос „қиссадан ҳисса“ чиқариш тамойилини самарали, деб ҳисоблаган. У эртакка ҳазил-мутойибалар ёрдамида чинакам халқ ижодига хос латофат ва жозибани олиб кирди. Перраулт „Эртаклар“и франсуз адабиётида халқчилликнинг ошиши ва эртакнинг адабий жанр сифатида ривожланишига катта таъсир кўрсатган. Перраултнинг эртакнавислик анъаналари акаука Гриммлар, Л.Тик, Х.К.Андерсен сингари ёзувчилар томонидан давом эттирилди. Перраултнинг „Золушка“, „Этик кийган мушук“, „Кўк соқол“ сингари эртаклари асосида опера ва балет спектакллари, мултфилмлар яра-тилган. Перраултнинг айрим эртаклари ўзбек тилига таржима қилинган.

Манбалар

Адабиётлар

  • Волшебнне сказки, Москва, 1984.