Perseveratsiya
Персеверация (лот. персевератио — қатъийлик) — баъзи бир ҳаракат, айрим фикр, сўз, ибора ёки куйнинг инсон онгида (бош мия ярим шарларида) кўп марталаб ихтиёрсиз, ҳам тинимсиз такрорланиши. Персеверация олий нерв фаолияти ҳаракатчанлик хусусиятининг бузилиши натижасида келиб чиқадиган баъзи касаллик ҳолатида ҳам рўй беради. Ҳара-кат, сенсор (ҳиссий идрок), ақлий соҳалардаги персеверация турлари бор. Ҳаракат соҳасидаги персеверациянинг алоҳида шаклидан бири — нутқ бузилишидан иборат. У мия пўстининг чап ярим шарлари муайян бўлимининг шикастланиши натижасида юзага келади. Сенсор персеверация товушларни такрорлашда ва бошқаларда кўзга ташланади. Ақлий персеверация чап ярим шарлар пешона қисмининг шикастланиши туфайли пайдо бўлади. Бу ақлий амалларни нотўғри такрорлашда юзага чиқади. У диққат тарқоқлигида, қаттиқ толиқишда вужудга келиши мумкин. Бу ҳолат ақли заиф болаларга ҳам тааллуқлидир.
Эргаш Ғозиев.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |