Personaj
Персонаж (лот. персона — шахс) — санъат ва бадиий адабиётда муаллиф томонидан тасвир этилган шахс. П.лар асар воқеаларида қатнашуви, тасвирланиши ва умумлаштирилиши даражасига кўра асосий П.лар, ёрдамчи П.лар, эпизодик П.ларга бўлинади. Бадиий асар воқеаларининг бошидан охиригача фаол қатнашган ва ёзувчининг асосий ғоявиестетик ниятини ташувчи шахслар асосий П.лар ҳисобланади. Улар асарнинг бош қаҳрамони деб аталади. Барча воқеаларда тўла қатнашмасада, ёзувчининг ғоявий ниятини тўлароқ очишга хизмат қиладиган фаол образлар ёрдамчи П.лардир. Асарнинг макроструктурасида янада камроқ қатнашадиган шахслар эпизодик П. бўлиб қолаверади. Эпизодик П.лар асосий қаҳрамон табиатидаги муҳим хусусиятларни ишонарли ёритишга хизмат қиладилар.
Ёзувчи муносабатига қараб П.лар ижобий ёки салбий шахслар тарзида тасвирланади. Бадиий асарда бундай қарамақарши қаҳрамонларнинг ифо-даланиши адабиётнинг азалий муаммоси бўлмиш ҳаётнинг яхшилик ва ёмонликдан иборат эканлигига ишорадир. П.лар орқали ҳаёт ҳодисалари турли даражада ифодаланади. Чукур ва мукаммал тасвирланган, умумлаштирувчи кучга эга бўлган П. тип даражасига кутарилади. Тип бадиий асарда иштирок этувчи П.ларнинг энг олий чўққисини эгаллайди. Типга кура, камроқ умумлашма қувватига эга П.лар образ ёки характер деб юритилади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |