Pesax
Песах - яҳудий йиллик байрамлари орасида энг э’тиборлиси бўлиб, нисан (март-апрел) ойининнг ўн бешинчи кунидан бошланиб, саккиз кун давом этади. Ушбу байрам яҳудийларнинг Мисрдаги қулликдан озод бўлганлари муносабати билан нишонланади ва мазкур кунларда хамиртуришсиз нон “масса” исте’мол қилинади. Буни тановул қилиш билан ҳар бир яҳудий ота-боболарининг Мусо бошчилигида чеккан машаққатларини ҳис қилади, деб ҳисобланади. Песахдан кейинги 50-куни сивон (май-июн) ойининг 6-7 кунлари яҳудийлар икки кун давом этадиган Шавуот (Шевиот) (ибр. - ҳафталар) байрамини нишонлайдилар[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 317.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.