Песета (испанча песо — вазн, бўлак) — 1) Испания пул бирлиги. 1868-йилдан муомалага киритилган. 1П.=100 сентимо. Халқаро ифодаси ЭСП. Халқаро ва-люталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари =188,2 П.; 10П.=36 сўм (2002, феврал). 2002-йилдан евро муомалага киритилиши билан П. муомаладан тўхтатилди; 2) Андорра пул бирлиги. 1.П.=100 сантимо.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил