Пешанабанд, пешанабоғ — 1) аёллар бошига, пешанасига боғлайдиган, танғиб ўраладиган кичик рўмол. Пешанани, пешанадаги сочларни беркитиб туради. П. устидан катта (оқ дока, ойим дока ёки шол) рўмол ўралади. Баъзан кекса аёллар катта оқ рўмолни ўраб, унинг устидан П. боғлайдилар; 2) рўмол устидан пешанага боғланадиган боғич. Зардўзи ва бошқа усулларда кашта тикиб безатилади. ХИХ аср охирларида тайёрланган нафис бе-закли П. намуналари республика музейларида сақланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил