Peshkash
Qiyofa
Пешкаш, пишкаш (форс. — туҳфа, инъом) — ўрта асрларда маҳаллий ҳокимлар, бадавлат шахслар томонидан хонлар, султонлар ва олий даражали давлат мансабдорларига тортиқ қилинадиган совға. П. қимматбаҳо зебу зийнат, асбоб-анжом, мато, кийим-кечак, баъзан арғумоқ отлар, китоб ва қуллардан иборат бўлган. Рўзбеҳхон Исфаҳонийнинг "Меҳмонномайи Бухоро" асарида кўрсатилишича, хон ҳузу-рига тўпланган П. 3 қисмга бўлинар, сўнг унинг бир қисми машҳур султонлардан бирига берилиб, 2-қисми хоннинг яқинлари ўртасида тақсимланар эди. Қолган қисми бўлса хоннинг ўзига тегишли бўлган. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |