Peshku
Пешку — Ўзбекистон Республикаси Бухоро вилояти Пешку туманига қарашли шаҳарча. 2009-йилда шаҳарча мақоми берилган.[1] 1950-йил 15-апрелда Вобкент туманининг бир қисмида ташкил этилган. 1959-йил 19-апрелда Вобкент тумани таркибига киритилган, 1963-йил декабрда унинг ҳудуди Ромитан туманига берилди, 1978-йил 5-апрелда қайтадан тузилган. 1988-йил 5-сентабрда Ромитан тумани билан бирлаштирилган, 1989-йил 17-майдан Пешку тумани яна алоҳида туман мақомига эга бо’лди.
Пешку | |
|---|---|
| Шаҳарча | |
| 40°2′0″Н 64°20′0″Э / 40.03333°Н 64.33333°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Бухоро вилояти |
| туман | Пешку тумани |
| Қачондан бери шаҳарча | 2009 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Пешку тумани Бухоро вилоятининг марказий қисмида жойлашган ва шимоли-г’арб ё’налиши бо’йлаб унинг энг шимолий чеккасига 250 км масофага чо’зилган. Шимолдан Навоий вилояти,шимоли-г’арбдан Қорақалпог’истон Республикаси, шимоли-шарқ ва шарқдан вилоятининг Шофиркон, Вобкент туманлари, жануб ва жануби-шарқдан Ромитан, Жондор туманлари билан чегарадош. Майдони 8,72 минг км кв. Аҳолиси 106,2 минг кишини ташкил этади (2015).
Бугунги кунда Пешку туманида 10 та қишлоқ фуқаролари йиг’ини (Абу Али ибн Сино, Бог’имусо, Варахша, Жонгелди, Зандани, Пешку’, Чибог’ни, Янгибозор, Қал’аи Миришкор, Қорақалпоқ) ва 24 та маҳалла фуқаролар йиг’ини, 2 та шаҳарча фуқаролар йиг’ини,15 та ко’ча ва 135 та қишлоқ мавжуд. Жонгелди ҚФЙ туманнинг чо’л зонасида жойлашган бо’либ,марказдан 260 км шимоли-г’арбда жойлашган. Маркази-Янгибозор шаҳарчаси. Туман ҳудудининг катталиги жиҳатидан Бухоро вилоятида Қорако’л туманидан кейин иккинчи о’ринда туради. Пешку тумани ҳудудидан Зандани, Пешку, Янгируд, Хулбор, Бобобхожи, Чо’лариқ, Қунарут, Муртазабод, Хо’жа Порсо, Варахша каналла оқиб о’тади.
Пешку атамаси ҳақида.Маҳаллий топономистларнинг фикрича,туманнинг ҳозирги номи ,,Пешку’’ аслида ,,Пеши ко’й’’-,,Катта ё’л устидаги жой’’ ма’носини билдиради ва шу номдаги қишлоққа нисбатан ишлатилади.Пешку Бухоро вилоятининг кенжа туманларидан бири саналса ҳам,у бой тарихга эга ко’хна қишлоқлари билан воҳада алоҳида ажралиб туради. Туман ҳудудида Афшона(Буюк аллома Абу Али ибн Сино шу қишлоқда туг’илган), Зандана (Машҳур ,,Занданачи’’ матоси ишлаб чиқарилган), Хо’жа Пешку каби қадимий қишлоқлар бор. Илк о’рта асрлардан ХХ асрнинг 30-йилларигача туман номи Зандона ва Хутфар сифатида машҳур бо’лган.
Табиати. Пешку туман ҳудуди,асосан,текисликдан иборат. Фақат,Қулжуқтовга туташ ерларида рел’ефи бироз мураккаб ва бу ердаги паст тог’ларнинг баландлиги 785 м га етади.Бу вилоятдаги энг баланд жойдир.Пешку туманининг 4% га яқин майдони Бухоро воҳасидаги суг’ориладиган ерлардан иборат,қолган қисми турли типдаги чо’л яйловларидир.
Аҳолиси. Туман аҳолиси таркибининг 51,5 фоизини ёки 54 710 нафарини аёллар ва 48,5 фоизини ёки 51 523 нафарини эркаклар ташкил этади.Туманнинг туб аҳолиси о’збеклардир. Аҳолини о’збеклар (98,65% фоиз), тожиклар (0,2 фоиз), қозоқлар (1,1 фоиз) ва бошқа миллат вакиллари (0,05 фоиз) ташкил этади.Туманда яшовчи 59,7 минг нафар аҳоли меҳнат ёшида бо’либ,шундан 57,7 минг киши иш билан банд.
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |