Pessimizm

Пессимизм (лотинча пессимус - "энг ёмон") ёки бадбинлик мавжуд олам, тор маънода ҳаёт бўлиши мумкин вариантлар ичида энг ёмонидир, деб қаровчи фалсафий оқимдир. Пессимистлар ёмонлик бадиий асарларда тасвирланадиган ҳаётдагидан фарқли ўлароқ яхшилик устидан ғалаба қилмайди, деб фикрлашади.
Пессимизм (лотинча пессимум — энг ёмон) — дунёга, ҳаётга ғамгинлик, умидсизлик билан қараш, келажак яхши бўлишига ишонмаслик; ҳамма нарсани қора рангда тасвирлаш. П. оптимизмга қарама-қаршиси бўлиб, оламда аввалам бор унинг салбий томонларини кўради, олам умид қилиб бўлмайдиган даражада ёмон, инсонларнинг яшаши — бошдан охиригача маънисизликдан иборат деб ҳисоблайди. П.нинг диний ифодаси буддизмда, Қадимги ахдда ва христианликда акс этган. Меланхолия — П.нинг патологик шакли. Фалсафий П. Шопенгауэр ва Гартман асарларида кўзга ташланади. П.га мойил одам пессимист дейилади.[1]
Пессимизм тушунчасининг фалсафага кириб келишига машҳур экзистенсиалист Артҳур Счопенҳауэр ишлари туртки бўлган. Счопенҳауэр'нинг пессимизми одамни очлик, жинсий майл каби инстинктлар бошқаради, инсон шу инстинктларини қондиришга ҳаракат қилиб ўлиб кетаверади, ҳаёт тайинли мақсадсиз қолаверади, қабилидаги фикрларида намоён бўлади.
Оламимиз энг яхши эканлигини урғуловчи диний аргументдан фойдаланиб фалсафий пессимизм фойдасига Счопенҳауэр келтирган мантиқий таъкид қуйидагичадир:
- Биз яшаётган олам мавжуд бўлиши мумкин бўлган оламлар диапазонида жойлашган бўлсин. Оламимиз шу диапазоннинг қаерида эканлигини (энг яхши, энг ёмон, ўрта ва ҳоказо) аниқлаш керак.
- Олам яхши-ёмонлиги унда ҳаётнинг юксак шакллари ривожлана билиши ва яшаб қола олиши билан белгилансин.
- Оламимизда мавжуд юксак ҳаёт шакллари (масалан, приматлар) ривожланиши ва яшаб қолиши ўта мушкул ишдир. Зеро, мавжуд шароитнинг оз бўлса-да ёмонлашуви шу ҳаёт шаклларининг буткул йўқолиб кетишига бемалол олиб кела олади.
- Демак, бизнинг олам мавжуд бўлиши мумкин оламлар диапазонинг энг тубида, ҳаёт шаклларини ўзида асрай олмайдиган оламдан атиги бир поғона юқорида экан.
- Биз яшаётган олам мавжуд бўлиши мумкин оламлар ичида энг ёмонидир.
Машҳур пессимистлар
Шунингдек
Манбалар
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Пессимизмга тегишли иқтибослар мавжуд. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |