Петер Wаре Ҳиггс (талаффузи: Питер Уэр Ҳиггс; 1929-йил — 29-май, Нюкасл-апон Тайн, Буюк Британияда — 2024-йил 8-апрел, Эдинбург) — британиялик назариётчи физик ва Эдинбург университети профессори. Ҳиггс бозонини башорат қилгани учун физика бўйича Нобел мукофоти совриндори (2013).

{{{2}}}
Таваллуди 29-май 1929-йил
Нюкасл-апон Тайн, Буюк Британияда
Фуқаролиги Buyuk Britaniya bayrogʻi Буюк Британия
Соҳаси Физика
Иш жойлари Лондон университет коллежида Эдинбург университети
Мошан университети
Ла Тробе университети
Кертин университети
Таълими Лондон Кинғс Cоллеге
Мукофотлари Физикадан Нобел мукофоти (2013)
Волф мукофоти (2004)

Ютуқлари

Лондон Қироллик коллежида таҳсил олган. Эдинбург ҳудудида тог ' сайри пайтида Ҳиггс механизмини ихтиро қилган; ундан кейин лабораторияга қайтиб, Ҳиггс унда „улкан ғоя“ пайдо бўлганлиги айтган.

У ўтган асрнинг 60-йилларида элементар зарралар массаларини келиб чиқишини, хусусан, векторли W ва З-бозонлар массаларини келиб чиқишини тушунтирувчи электрозаиф симметриянинг ўз-ўзидан бузилиши механизмини таклиф қилганлиги туфайли машҳур бўлган. Номи унинг фамилиясига эга механизм янги заррача, Ҳиггс бозонининг мавжудлигини башорат қилади. Заррачанинг кашфиёти 2012-йилнинг 4-июлида CЕРН матбуот анжуманида эълон қилинди (Ҳиггснинг ўзи шу муносабат билан ўз назарияси ҳаёти давомида экспериментал тасдиқланишини кутмаганлигини айтди)[1]. Ҳиггс бозонининг кашф этилиши 2012-йилда илмий ютуқ сифатида тан олинган. Ҳиггс механизми энди стандарт моделнинг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.

Тан олиниши

Назарий физика соҳасидаги ютуқлари учун П. Ҳиггс кўплаб мукофот ва медалларга сазовор бўлган. Хусусан, у Физика институти (Лондон) томонидан берилган Дирак медали, шунингдек, 1997-йилда Европа физика жамияти томонидан берилган заррачалар физикаси ва юқори энергия физикаси бўйича мукофот соҳибидир. 2013-йилда Питер Ҳиггс ва белгиялик физик Франсуа Энглер Ҳиггс бозонининг мавжудлигини назарий асослаганликлари учун физика бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлишди. „Бу йилги мукофот бизнинг дунёмиздаги ҳамма нарсани тушунтириб берадиган жуда кичик нарсага бағишланган“, деди Швеция Қироллик Фанлар академиясининг доимий котиби Стаффан Нормарк[эн][2].

Эдинбург Қироллик жамияти аъзоси (1974)[3], Лондон Қироллик жамияти аъзоси (1983)[4].

Мукофотлар рўйхати

• 1981-йил — Хюз медали, "Фор тҳеир интернатионал cонтрибутионс абоут тҳе спонтанеоус бреакинг оф фундаментал сймметриэс ин элементарй-партиcле тҳеорй. „
• 1984-йил — Резерфорд медали ва Британия физика институти мукофоти
• 1997-йил — Дирак медали
• 1997-йил — Заррачалар физикаси ва юқори энергия физикаси бўйича мукофот, “Фор формулатинг фор тҳе фирст тиме а селф-cонсистент тҳеорй оф чаргед массиве веcтор босонс wҳич беcаме тҳе фоундатион оф тҳе элеcтроwеак тҳеорй оф элементарй партиcлес."
• 2004-йил — Физика бўйича Волф мукофоти, „Фор пионеэринг wорк тҳат ҳас лед то тҳе инсигҳт оф масс генератион wҳеневер а лоcал гауге сймметрй ис реализед асймметриcаллй ин тҳе wорлд оф суб-атомиc партиcлес.“
• 2009-йил — Оскар Клеин медали
• 2010-йил — Сакураи мукофоти, „Фор элуcидатион оф тҳе пропертиэс оф спонтанеоус сймметрй бреакинг ин фоур-дименсионал релативистиc гауге тҳеорй анд оф тҳе мечанисм фор тҳе cонсистент генератион оф веcтор босон массес.“
• 2013-йил — Астурия шаҳзодаси мукофоти
• 2013-йил — Физика бўйича Нобел мукофоти, „Фор тҳе тҳеоретиcал дисcоверй оф а мечанисм тҳат cонтрибутес то оур ундерстандинг оф тҳе оригин оф масс оф субатомиc партиcлес, анд wҳич реcентлй wас cонфирмед тҳроугҳ тҳе дисcоверй оф тҳе предиcтед фундаментал партиcле, бй тҳе АТЛАС анд CМС эхперименц ат CЕРНъс Ларге Ҳадрон Cоллидер.“
• 2013-йил — Эдинбургҳ Медал[эн]
• 2015-йил — Копли медали, "Фор ҳис фундаментал анд револутионарй cонтрибутионс то тҳе девелопмент оф элеcтрон миcросcопй оф биологиcал материалс, энаблинг тҳеир атомиc струcтурес то бе дедуcед"

Вафоти

Ҳиггс 2024-йил 8-апрел куни узоқ давом этган касалликдан сўнг Эдинбургда жойлашган уйида вафот этади[5].

Манбалар

  1. ↑ Дмитриенко Д. „Коллайдер за $8 млрд позволил обнаружить новую частицу“. ведомости.ру. 2012-йил 6-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-июл 2012-йил.
  2. ↑ Нобелевскую премию по физике-2013 дали за бозон Хиггса // Русская служба Би-би-си, 8 октября 2013
  3. ↑ Профессор Петер Wаре Ҳиггс CҲ, ФРС, ФРСЕ(ингл.)
  4. ↑ Петер Ҳиггс(ингл.)
  5. ↑ „Петер Ҳиггс, пҳйсиcист wҳо пропосед Ҳиггс босон, диэс агед 94“ (эн). Тҳе Гуардиан (2024-йил 9-апрел). Қаралди: 2024-йил 9-апрел.

Ҳаволалар

• П. Ҳиггс Сурати
• Петер Ҳиггс: тҳе ман беҳинд тҳе босон — Питер Ҳиггс ҳақидаги ПҳйсиcсWеб сайтидаги мақола.
• Ҳиггс в Ҳаwкинг: а баттле оф тҳе ҳеавйwеигҳц тҳат ҳас шакен тҳе wорлд оф тҳеоретиcал пҳйсиcс —  П. Ҳиггс ва Стивен Хокинг ўртасидаги Ҳиггс бозонининг мавжудлиги ҳақидаги мунозара мақола.
• Нобел веб-сайтида маълумот(ингл.)