Peter Hopkirk
Петер Стуарт Ҳопкирк (талаффузи: Питер Стюарт Ҳопкирк, 1930-йил 15-декабр, Ноттингем, Ноттингҳамшире графлиги — 2014-йил 22-август[1], Лондон) — британиялик журналист, ёзувчи ва тарихчи, Буюк Британия, Россия ва Марказий Осиё тарихига оид олтита китоб ёзган[2][3].
| Петер Ҳопкирк | |
|---|---|
| Файл:Петер Ҳопкирк реадинг папер.жпег | |
| Таваллуди |
15-декабр 1930-йил |
| Вафоти |
22-август 2014-йил (83 ёшда) Лондон Буюк Британия |
| Фуқаролиги |
|
| Касби | журналист, ёзувчи, тарихчи |
Таржимайи ҳоли
Петер Ҳопкирк 1930-йил 15-декабрда Ноттингем шаҳрида таваллуд топган. Ота-онаси англикан черкови руҳонийси Франк Стуарт Ҳопкирк (талаффузи: Френк Стюарт Ҳопкирк ) ва Марй Ҳопкирк Перкинс (талаффузи: Мери Ҳопкирк Перкинс) бўлиб, келиб чиқишига кўра, Шотландия билан чегародош Рохбургҳшире (талаффузи: Роксбургшир) графлигидан бўлишган. Ҳопкирк Эссех графлигидаги Данбурй (талаффузи: Денбери) қишлоғида вояга етган бўлиб, Оксфорд шаҳридаги Драгон счоол мактабида таълим олган. Болалигиданоқ жосуслар ҳақида романларни ўқишга қизиққан бўлиб, Жоҳн Бучан (талаффузи: Жон Бюкан)нинг „Греэнмантле“ ва Рудярд Киплинг (талаффузи: Редярд Киплинг)нинг „Ким“ романларини ҳам ўқиб чиққан[4]. Мактабда регби билан, Бислейда ўқ отиш билан шуғулланган. Ҳопкирк 1950-йил январида қиролликнинг Ҳампшире полкида, сўнгра қиролликнинг Африка ўқчилари полкида субалтерн офицер лавозимида ефрейтор Иди Амин билан бирга ҳарбий хизматни ўтаган[5].
Ёзувчилик фаолиятигача Ҳопкирк икки йилда давомида ИТН мухбири, сўнгра Ню Ёркдаги Лорд Беаверброокга тегишли бўлган „Тҳе Сундай Эхпресс“ газетасида мухбир бўлиб ишлаган. 20 йилда давомида „Таймс“ газетасида (5 йил бош мухбир, сўнгра газетанинг Яқин ва Узоқ Шарқ бўйича мухбири сифатида) фаолият олиб борган. 1950-йилларда Ғарбий Африканинг „Друм“ журналида муҳаррир бўлиб ишлайди ва кўп йиллар давомида СССРга (жумладан, Марказий Осиё ва Кавказ), Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Эрон ва Туркиянинг шарқий қисмига саёҳат қилиб, бу мамлалактлар тарихига оид олтита китоб ёзади. Шунингдек, Франсиядан мустақиллик учун мамлакатнинг кураши авж олган ва инқилобий инқироз даврида Жазоирга борган. Фитзрой Маcлеан (талаффузи: Фицрой Маклин)нинг „Эастерн Аппроачес“ китоби таъсири остида Узоқ Шарққа бормоқчи бўлган[6]. Кочинос (Чўчқалар) кўрфазидаги ҳарбий операция даврида, яъни 1961-йилда Ҳопкирк Ню Ёркда бўлган бўлиб, ушбу ҳодисаларни „Тҳе Сундай Эхпресс“ газетасида ёритиб борган.
Ўзининг фаолияти давомида икки марта қамоққа олинган ва жазо муддатини ўтаб чиққан. Дастлаб АҚШга жосусликда айбланиб, Кубада қамоққа олинган ва Мексикадаги алоқалари туфайли озодликка чиққан. Кейинчалик Байрутда араблар томонидан асирга олинган, 1974-йил нефт инқирози пайтида Фаластин озодлик ташкилоти жангарилари эса Ҳопкиркнинг самолётида Амстердамга учиб кетаётган самолётини эгаллаб олишади, аммо Ҳопкирк улар билан музокарага қилиб, таслим бўлишга кўндиради.
Ҳопкирикнинг асарлари 14 та тилга таржима қилинган, 1999-йилда Осиё масалалари бўйича қилган тадиқиқотлари учун Сир Перcй Сйкес Мемориал Медал (таржимаси „Сер Перси Сайкс эсдалик медали“) билан тақдирланган[7]. Кўплаб тадқиқот ишлари Британия кутубхонасининг Ҳиндистон масалаларига оид архивида сақланади.
Рафиқаси Катҳлеэн Ҳопкирк (талаффузи: Кейтлин Ҳопкирк) „ А Травеллер'с Cомпанион то Cентрал Асиа“ китобининг муаллифидир.
Ҳопкирк 2014-йил 22-августда Лондон шаҳрида 83 ёшида вафот этади[4][6][8].
Мукофотлари
- Сер Перси Сайкс эсдалик медали (1999-йил)
Асарлари
- Фореигн Девилс он тҳе Силк Роад: Тҳе Сеарч фор тҳе Лост Cитиэс анд Треасурес оф Чинесе Cентрал Асиа, (1980-йил);
- Треспассерс он тҳе Рооф оф тҳе Wорлд: Тҳе Раcе фор Лҳаса, (1982-йил);
- Сеттинг тҳе Эаст Аблазе: Ленин'с Дреам оф ан Эмпире ин Асиа, (1984-йил);
- Тҳе Греат Гаме: Он Сеcрет Сервиcе ин Ҳигҳ Асиа, Жоҳн Муррай, (1990-йил), ИСБН 071954727Х;
- Тҳе Греат Гаме: Тҳе Струггле фор Эмпире ин Cентрал Асиа, Коданша Интернатионал, (1992-йил), ИСБН 1568360223;
- Он Сеcрет Сервиcе Эаст оф Cонстантинопле: Тҳе Греат Гаме анд тҳе Греат Wар, (1994-йил), ИСБН 0719550173;
- Лике Ҳидден Фире: Тҳе Плот то Бринг Доwн тҳе Бритиш Эмпире, (1995-йил);
- Қуэст фор Ким: ин Сеарч оф Киплинг'с Греат Гаме, (1996-йил)[8].
Манбалар
- ↑ „Ҳопкирк, Петер“ (франсуз тилида). Библиотҳèқуэ натионале де Франcе. 2023-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-январ.
- ↑ „Травел боокс“ (инглиз тилида) (2006-йил 25-март). 2023-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-январ.
- ↑ Ричард Берстеин. „Плайинг Детеcтиве ин Сеарч оф Киплинг’с Инспиратион“ (инглиз тилида) (1997-йил 9-июл). 2021-йил 12-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-март.
- ↑ 4,0 4,1 „Петер Ҳопкирк“ (инглиз тилида) (2014-йил 27-август). 2023-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-январ.
- ↑ „Петер Ҳопкирк Обитуарй (1930-2014)“ (инглиз тилида). 2023-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-январ.
- ↑ 6,0 6,1 Бруcе Панниэр. „Фареwелл, Петер Ҳопкирк, Анд Тҳанк Ёу“ (инглиз тилида) (15-октябр 2014-йил). 2023-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-январ.
- ↑ „Тҳе Сир Перcй Сйкес Мемориал Медал“ (инглиз тилида). 2023-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-январ.
- ↑ 8,0 8,1 „Петер Ҳопкирк - Ҳисториан оф 'Тҳе Греат Гаме'“ (инглиз тилида) (2014-йил 17-ноябр). 2023-йил 22-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 22-январ.