Петер Давид Лах (талаффузи: Питер Девид Лакс) (венг.: Лах Пéтер Дáвид) (1926-йил 1-майда туғилган) — венгриялик ва америкалик математик. Соф ва амалий математика соҳаларида фаолият юритиб келади. 1987-Wолф мукофоти, 2005-йил эса Абел мукофоти билан тақдирланган[1].

Петер Давид Лах
Таваллуди 1926-йил 1-май (1926-05-01) (100 ёш)
Будапешт, Венгрия
Фуқаролиги АҚШ
Соҳаси Математика
Институтлар Cоурант математика фанлар институти
Академик раҳбарлари Курт О. Фриэдричс
Машҳур шогирдлари
Машҳур ишлари Лионс–Лах–Милграм теоремаси
Лах–Wендрофф услуби
Лах эквивалентлик теоремаси
Лах—Фриэдричс услуби
Бабуšка–Лах–Милграм теоремаси
Мукофотлари Миллий фан медали (1986)
Wолф мукофоти (1987)
Норберт Wиэнер мукофоти (1975)
Чаувенет мукофоти (1974)
Абел мукофоти (2005)

Лах 1926-йилда Будапештда яҳудий оиласида туғилган[2] . Унинг ота-онаси (Клара Корнфиэлд ва Ҳенрй Лах) шифокор бўлишган. 1941-йилда оила Будапештдан Неw Ёркка қочиб борган. Лах 19 ёшидан бошлаб Лос Аламос миллий лабораториясида Манҳаттан лойиҳасида — ядро қуролини ишлаб чиқиш дастурида иштирок этган. 1949-йилда Неw Ёрк университетидан ПҳД даражасини олган. Лах, шунингдек, Cоурант математика фанлар институтида ҳам ишлаган[3][4].

Лахнинг фаолияти кўп қиррали: олим интеграл тизимлар, зарба тўлқинлари ва гидродинамика соҳаларини ўрганиб келади. Шунингдек, у солитонлар назариясини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган. Унинг номи билан Лионс–Лах–Милграм теоремаси, Лах—Wендрофф услуби, Лах эквивалентлик теоремаси (Лах–Ричтмер теоремаси деб ҳам юритилади), Лах—Фриэдричс услуби ва Бабуšка–Лах–Милграм теоремаси каби математик тушунчалар боғлиқ[5].

Манбалар

  1. ↑ „Большая золотая медаль РАН имени М.В. Ломоносова“.
  2. ↑ „Петер Лах | Ҳунгариан-Америcан матҳематиcиан“.
  3. ↑ Алберс, Доналд Ж.; Алехандерсон, Гералд Л.; Реид, Cонстанcе, муҳ. (1990), „Петер Д. Лах“, Море Матҳематиcал Пеопле, Ҳарcоурт Браcе Жованович, 138–159-бет.
  4. ↑ Дреифус, Cлаудиа. „А Cонверсатион wитҳ Петер Лах – Фром Будапест то Лос Аламос, а Лифе ин Матҳематиcс“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2005-йил 29-март). Қаралди: 2007-йил 31-октябр.
  5. ↑ „Питер Д. Лакс“. 2012-йил 6-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2009-йил 22-август.

Ҳаволалар