Ф.Д. Бедфорд томонидан чизилган Петер ва Wендй най чалаётгани тасвирланган сурат

Петер Пан синдроми бир метафора сифатида[1], руҳан улғаймаслик[1][2] ва болалик даврига боғланиб қолиш тушунчасига асосланган[3]. Бу фан томонидан тан олинган руҳий касаллик эмас[4]. Бу ибора, шунингдек, унумдорликни оширувчи технологиялардан қочадиган ва иш кўламини оширмайдиган компанияларга нисбатан ҳам ишлатилган[5].

Бу ижтимоий жиҳатдан етилмаган катта ёшдаги одамларни тасвирлаш учун ишлатилувчи поп-психология атамаси ҳисобланади[6]. Бу атама 1983-йилда доктор Дан Килей томонидан "Петер Пан синдроми: ҳеч қачон улғаймайдиган эркаклар" китоби нашр этилгандан бери популяр сихологияда оддий одамлар ва баъзи психология мутахассислари томонидан норасмий равишда ишлатилиб келинган. Килей шунингдек, "Wендй дилеммаси" номли китоб ҳам ёзган бўлиб, у 1984-йилда нашр этилган[7].

Петер Пан синдроми Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан касаллик сифатида тан олинмаган[8]. Бу синдром руҳий касалликлар диагностикаси ва статистик қўлланмасида ҳам (ДСМ-5) кўрсатилмаган[9].

Петер Пан синдромига тегишли деб қаралувчи хусусиятларни ўзида намоён қилувчи одамлар баъзан Петер Паннерс деб аталади. Ушбу атама ва консепция ДСМ-5 (руҳий касалликлар диагностикаси ва статистик қўлланмасида) га оид эмас, аксинча, у омма томонидан ўзини рисоладагидек тутмайдиган инсонларни камситувчи сўз тарзида қўлланади. Синдром белгилари Cарл Жунг томонидан илгари сурилган пуэр аэтернус психологик тушунчасига асосан белгиланган.

Тарихи

Ушбу консепция психоаналитик доктор Дан Килей томонидан биринчи марта 1983-йилда нашр этилган "Петер Пан синдроми: ҳеч қачон улғаймайдиган эркаклар" китоби сабабли машҳур бўлиб кетди. Унинг китоби халқаро миқёсда энг кўп сотилган китобга айланди ва кўплаб поп-психология китобларининг ёзилишига асос бўлди. Доктор Килейда „Петер Пан синдроми“ ғояси ўзи даволаган кўплаб муаммоли ўсмир ўғил болалар Ж. М. Барриэ спектаклидаги машҳур қаҳрамон сингари улғайиш ва мас’улиятни қабул қилишда қийинчиликка учраётганини пайқаганидан кейин пайдо бўлди. Бу муаммо уларда балоғат ёшига қадар давом этган[10]. Доктор Килей кейинчалик унинг ўзи ҳам ўсмирликда Петер Пан синдромини бошдан кечирганини тан олди[11].

Исланд (1962)

Килей ўзининг 1983-йилги китобида бу атамани кашф қилгунга қадар, Петер Пан синдроми тушунчалари Алдоус Ҳухлейнинг 1962-йилда чиққан „Исланд“ романида яққол кўриниб туради; унда қаҳрамонлардан бири „хавфли қоидабузарлар“ ва „қудратга ташна тўполончилар“ ҳақида гапиради. Бу турдаги эркаклар „ўқишни билмайдиган, ўрганмайдиган, ҳеч ким билан тил топишмайдиган ва бора-бора жиноятнинг янада зўравон шаклларига қўл урадиган ўғил болалар“ деб тасвирланган эди. У бу тушунчанинг архетипи сифатида Адолф Гитлер шахсини кўрсатади.

Агар Петер Пан мавжуд бо'лганида, у Адолф каби мактабдаги энг одми о'қувчи, рақобатга ҳам, шерикликка ҳам ярамайдиган, омади чопган болаларга ҳасад билан қарайдиган ва уларнинг олдида о'зини яхшироқ ҳис қилиш учун уларга майда мавжудотлардек қараб, писанд қилмасликка уринадиган бир бола бо'лар эди. Балог'атга етиш вақти келганида Адолф жинсий жиҳатдан бошқа о'смирлардан ортда қолганди. Бошқа о'г'ил болалар қизларга хушомад қилишарди ва қизлар уларга жавоб беришди. Адолф жуда уятчан эди, о'зига нисбатан ишончсиз эди. Ва ҳар доим барқарор ишлашга лаёқати етмасди, уйда қолган вақтлари фақат о'з орзусидаги бошқа дунёда кезарди. У ерда, ҳеч бо'лмаганда, у Микеланжелога айланар эди. Аммо, афсуски у реал дунёда ҳеч нима чиза олмади. Унга берилган иқтидор фақат нафрат, айёрлик, о'згармас овоз пардалари ва Петер-Пан паранояси чуқурлигидан то'хтовсиз гапира олиш қобилияти эди. О'ттиз ёки қирқ миллион о'лим ва жаннат, қанча миллиардлаб долларлар - бу кичкина Адолфнинг камолотга етиши учун дунё то'лаши керак бо'лган товон эди. — Исланд (1962)

— Алдоус Ҳухлей, Исланд (1962)

Реал ҳаётдан мисол

Петер Пан синдромига чалинган машҳур инсонлар ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг орасида энг кўзга кўрингани Мичаэл Жаcксон ҳисобланади. Унинг ўзи ҳам „Мен қалбан Петер Панман“ деб айтган эди[12]. Жаcксон 1988-йилдан 2005-йилгача яшаган Калифорниядаги 1,100 гектарлик Неверланд Ранч[13][14] номини ҳам Петер Пан яшайдиган ҳаёлий орол Неверланд номи билан атаган. Унинг сўзларига кўра, қўшиқчи санъат оламига оиласи билан бирга жуда эрта кириб келгани сабабли болалик даврини болалар каби ўтказа олмаган. У Неверланд Ранчда кўплаб болалар ҳайкаллари, гулли соатлар, ҳайвонот боғи, кинотеатр ва пахтақанд буткалари ўрнатилган боғлар, иккита темир йўл, каруселлар, фермуар, саккизоёқ, қароқчилар кемаси, Wаве Свингер, Супер Слиде, роллер cоастер, картотекалар, бамперли автомобиллар, типи қишлоғи ва кўнгилочар аркада каби болаларга хос ашё ва ўйин обектларини тўплаган.

Тҳе Неw Ёрк Даилй Неwс газетасининг ходими ёзувчи Cаррй Милаго 2009-йил 26-июнда шундай хабар берган эди: „Жаcксоннинг пуллари билан йиллар давомида маҳаллий болалардан тортиб узоқ ҳудудларда яшовчи касал ўсмирларгача минглаб мактаб ўқувчилари боғларга ташриф буюришди. Улар буни худди бир туш каби эслашади“[15]. Неверландга ташриф буюрган мактабгача таълим муассасаси ўқитувчиси УСА Тодай нашрига 2003-йилда берган интервюсида Неверланддан „долчинли рулетлар, ванил ва конфет ҳиди ҳамда болаларнинг кулгулари таралаётгандек туюлади“ деб айтган эди[15].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 Фриэд, Ристо; Вандерейcкен, Wалтер (1989). "Тҳе Петер Пан сйндроме: Wас Жамес М. Барриэ анорехиc?" (эн). Интернатионал Жоурнал оф Эатинг Дисордерс 8 (3): 369–376. дои:10.1002/1098-108Х(198905)8:3<369::АИД-ЭАТ2260080312>3.0.CО;2-В. ИССН 1098-108Х. ҳттпс://онлинелибрарй.wилей.cом/дои/абс/10.1002/1098-108Х%28198905%298%3А3%3C369%3А%3ААИД-ЭАТ2260080312%3Э3.0.CО%3Б2-В. 
  2. ↑ Калкан, Мелек; Батıк, Мерем Вурал; Кая, Лейла; Туран, Мерве (1 Жуне 2021). "Петер Пан Сйндроме "Мен Wҳо Дон'т Гроw": Девелопинг а Сcале" (эн). Мен анд Масcулинитиэс 24 (2): 245–257. дои:10.1177/1097184Х19874854. ИССН 1097-184Х. ҳттпс://жоурналс.сагепуб.cом/дои/абс/10.1177/1097184Х19874854. 
  3. ↑ Гроҳ, Луcилле Сидер; Лане, Бетҳанн (1 Марч 1988). "Оверcоминг тҳе Петер Пан Сйндроме: Гриэвинг ин Псйчотҳерапй" (эн). Жоурнал оф Пасторал Cаре 42 (1): 39–44. дои:10.1177/002234098804200105. ИССН 0022-3409. ҳттпс://жоурналс.сагепуб.cом/дои/абс/10.1177/002234098804200105. 
  4. ↑ „Петер Пан Сйндроме: Сигнс, Cаусес, анд Деалинг wитҳ Ит“ (эн). Ҳеалтҳлине (2020-йил 19-март). Қаралди: 2021-йил 5-сентябр.
  5. ↑ Судҳир, К.; Талукдар, Дебабрата (29 Май 2015). "Тҳе "Петер Пан Сйндроме" ин Эмергинг Маркец: Тҳе Продуcтивитй-Транспаренcй Траде-офф ин ИТ Адоптион". Маркетинг Сcиэнcе 34 (4): 500–521. дои:10.1287/мксc.2015.0921. ИССН 0732-2399. ҳттпс://пубсонлине.информс.орг/дои/абс/10.1287/мксc.2015.0921. 
  6. ↑ „Псйчопатҳологй: Ҳисторй, Диагносис, Анд Эмпириcал Фоундатионс“ (эн). www.вдоc.пуб. Қаралди: 2022-йил 28-январ.
  7. ↑ Тҳе Wендй дилемма (эн). Арбор Ҳоусе, 1984. ИСБН 9780877956259. Қаралди: 2022-йил 28-январ. 
  8. ↑ „Ҳеалтҳ топиcс“. www.wҳо.инт. Қаралди: 2019-йил 20-ноябр.
  9. ↑ „Петер Пан Cомплех: Сигнс анд Беҳавиорс оф тҳе 'Этернал Бой'“ (эн). www.псйчcентрал.cом (2021-йил 23-сентябр). Қаралди: 2022-йил 28-январ.
  10. ↑ Боннй Cабаллеро. „¿Пуэде афеcтар эл Сíндроме де Петер Пан а ла алиментаcиóн?“ (2016-йил 1-феврал). 2022-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-октябр.
  11. ↑ Тҳомас, Роберт МcГ. Жр.. „Дан Килей, 54, Диэс; Wроте 'Петер Пан Сйндроме'“ (эн). Тҳе Неw Ёрк Тимес (1996-йил 27-феврал). Қаралди: 2022-йил 28-январ.
  12. ↑ Станлей, Алессандра. „ТЕЛЕВИСИОН РЕВИЭW; А Неверланд Wорлд Оф Мичаэл Жаcксон“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2003-йил 6-феврал). Қаралди: 2012-йил 12-сентябр.
  13. ↑ „Неверланд Невер Море“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-01-28 санасида архивланган), бй Wиллиам Этлинг (аутҳор оф Сидеwайс ин Неверланд: Лифе ин тҳе Санта Йнез Валлей), ЭдҲат.cом, 2009
  14. ↑ Тоуми. „Жаcксон сеттлес доwн то ҳис неw лифе ин тҳе Персиан Гулф“. Гулф Неwс (2006-йил 23-январ). 2006-йил 12-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2006-йил 11-ноябр.
  15. ↑ 15,0 15,1 Мелаго, Cарриэ - Даилй Неwс Стафф Wритер. „Мичаэл Жаcксон'с Неверланд, ҳис оwн 'Оз' анд плаcе то реcлаим лост чилдҳоод“ (2009-йил 26-июн). 2012-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 13-сентябр.