Андоза:Кинематографист

Петер Постлетҳwаите
Таваллуди
Петер Wиллиам Постлетҳwаите

7.2.1946
Вафоти 2.1.2011
Шропшир, Англия, Буюк Британия
Фуқаролиги Birlashgan Qirollik Буюк Британия
Касби Актёр
Фаолият йиллари 1975—2010
Мукофотлари Британия империяси ордени

Питер Уилям „Пит“ Постлетвейт (инглизча: Петер Wиллиам "Пете" Постлетҳwаите [ˈпɒсəлθwеɪт]; 1946-йил 7-феврал, Уоррингтон – 2011-йил 2-январ[1], Шрюсбери) – инглиз кино актёри.

Унинг иштирокидаги энг машҳур филмлар:„Подозрителниэ лица“, „Во имя оца“, „Юра парки 2: Йўқолган дунё“, „Сўнгги Могикан“, „Аждаҳо юраги“, „Муқаддима“, „Город Воров“.

1994-йилда „Во имя оца“ филмидаги энг яхши иккинчи пландаги актёр номинациясида Оскарга номзоди кўрсатилган.

Биографияси

Петер Постлетҳwаите 1946-йил 7-февралда Чешир штатининг Уоррингтон шаҳрида туғилган. Голливудга келганидан сўнг биринчи катта филмдаги роли „Далекие голоса, застившие жизни“ филмидаги Ота ролидир. Актёр тамаки чекишни жуда ҳуш кўрарди ва шу сабабли 1990-йилда актёрга ўпка саратони ташхиси қўйилди. Касаллик билан узоқ йиллар курашган, ҳозирда соғайган.

1992-йилда „Чужой 3“ филмида Девид ролини ижро этган.

1994-йилда „Во имя Оца“ филмидаги роли учун „Энг яхши иккинчи пландаги актёр“ номинациясида Оскар мукофотига номзод бўлган.

Шундан сўнг, актёр „Подозрителниэ лица“, „Аждаҳо юраги“, „Ромео ва Жулиэтта“, „Юра даври парки 2: Йўқолган дунё“, „Соломон Кейн“, „Муқаддима“, „Город воров“ каби филмларда муҳим ролларни ижро этган.

Кўпгина томошабинлар, шу жумладан руслар ҳам уни Бернард Корнуэллнинг („Рота Шарпа“ (1993) ва „Враг Шарпа“ (1994)) романларига асосланган „Приключениэ королевского стрелка Шарпа“ номли тарихий сериалдаги салбий, аммо ўзига хос роли билан эслашади.

2004-йилда Постлетҳwаите Британия империясининг ордени билан тақдирланган.

Петер Постлетҳwаите 2011-йил 2-январда Шропшире касалхонасида ошқозон ости бези саратонидан вафот этди[2][3][4]. „Убит Боно“ филмидаги роли, унинг охирги ижро этган роли бўлди.

Вафотидан сўнг актёр Бен Аффлекнинг „ Город Воров“ филмидаги роли учун Британия кино ва телевидение санъати академиясининг „Энг яхши иккинчи пландаги актёр“ мукофотига номзод сифатида кўрсатилди.

Манбалар

  1. ↑ „Лента.ру: Кино: Умер британский актёр Пит Послтуэйт“. 2011-йил 6-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 5-январ.
  2. ↑ Лесник, Тим. „Даниэл Дай Леwис Пайс Трибуте то Пете Постлетҳwаите“ (2011-йил 17-феврал). 2011-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 17-феврал.
  3. ↑ „Осcар-номинатед аcтор Пете Постлетҳwаите диэс агед 64“. Ббc.cо.ук (2011-йил 3-январ). 2022-йил 19-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 4-январ.
  4. ↑ Брадшаw, Петер. „Пете Постлетҳwаите: А фаcе wе wон'т форгет“. Гуардиан (2011-йил 1-январ). 2011-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 4-январ.

Ҳаволалар