Petrushka
Петрушка (Петроселинум Л.) - соябонгулдошлар оиласига мансуб бир ёки икки йиллик ўт ўсимликлар туркуми, сабзавот экини. Ватани — Ўрта денгиз бўйлари. 4 та тури мавжуд, шундан полиз Петрушка тури (П.сативум) экилади. Биринчи йили барг ва илдизмева ҳосил қилади. Барглари 3-марта пацимон кертикли. Иккинчи йили ўсимлик узун сершох поя чиқариб гуллайди. Гуллари майда, четдан чангланади, тўпгули — соябонсимон. Уруғи майда. Петрушка совуққа чидамли, намсевар ва ёруғталаб ўсимлик; 3—5° да уруғи униб чиқади. Барги ва илдизмевасида оқсил, ёғ, шунингдек, эфир мойлари, С,А,Вр В2, вита-минлар ва бошқа бор. Петрушканинг илдизи, барги ва фақат барги истеъмол этиладиган икки хили бор. Илдизи ва пояларидан озиқ-овқат саноати ва тиббиётда фойдаланилади. Барги истеъмол этиладиган турининг илдизи ингичка ва сертармоқ. Петрушка уруғи эрта баҳорда ёки кеч кузда сабзи каби сепилади. Ошкўк си-фатида ишлатилади. Ўзбекистонда Петрушканинг Нилуфар ва илдизмевали Саҳарная навлари экилади.
Ад:. Бўриев Х.Ч., Абдуллаев А., Томорқа сабзавотчилиги, Т., 1987.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |