ЖОНСОН (Жоҳнсон) Филип (1906.8.7, Кливленд) — америка меъмори. Гарвард университетининг меъморлик мактабида М. Л. Бреер раҳбарлигида ўқиган (1940—50). Л. Мис ван дер Роэ шогирди ва у билан ҳамкорликда ишлаган (Коннектикутдаги Ню-Канаан ётиқ шиша параллелепипед кўринишдаги хусусий уй, 1949 ва б.). Ўз қурилишларида замонавий меъморлик материаллари ва қоидаларини қўллашда анъанавий меъморлик шаклларидан эркин фойдаланиб, уларни услублаштирган (Ню-Ёркдаги замонавий санъат музейи, 1951, 1965; Исроилдаги ядро реактори гумбази, 1960; Ню-Ёркдаги Линколн марказий давлат театри, 1964 ва б.).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил