Philippe IV

Шахзода Филипп — Белгия ворис шахзодаси. Филипп Леополд Людовик Мария, Брабант Герцоги (Filips Leopold Lodewijk Maria, Herzog von Brabant), Қирол Алберт ИИ ва қиролича Паолаларнинг катта ўғли, 1960-йил 15-апрелда Брюсселда туғилган [1] .
Таълим жараёни
Ўрта мактабда голланд ва франсуз тилларини ўрганган. 1978-1981-йилларда Қироллик ҳарбий академиясининг десантчи ва қирувчи-учувчи курсида ўқиган. Учинчи десант баталёнини бошқарган. Белгия ҳарбий-денгиз флоти кемаларида биринчи ранг капитани сифатида сузган. Оксфорд университетининг Тринити коллежида (Буюк Британия) тажрибасини оширган, сўнгра Стемфорд университетида (Калифорния, АҚШ) ўқишини давом эттириб, 1985-йилда сиёсий фанлар магистри даражасига сазовор бўлган. 1993-йилда отаси қирол Алберт ИИ нинг тахтга чиқиши ортидан, 33 ёшли Филипп тахт вориси бўлади.
Унвон ва лавозимлари
Ҳозирги вақтда генерал-лейтинант ва вице-адмирал унвонига эга. 1985-йилда Белгия ҳукуматининг қарори билан Белгия ташқи савдо бюроси фахрий призиденти (2003-йилдан — Фореигн Траде Агенcй, ФТА) лавозимини қабул қилиб олган. Унгача бу лавозимни отаси 1962-йилдан бери эгаллаб турган эди. 1996-йилдан Мутассил ривожланиш федерал мажлиси раиси, 1997-йилдан эса фахрий призиденти ҳисобланади. Шахзода Филипп чет элдаги 85 га яқин белгия иқтисодий миссияларига раҳбарлик қилган. 1994-йил июнида ҳуқуқ сенатори қасамёдини қабул қилган. 1998-йилда турли тилли жамиятларни яқинлаштириш мақсадида шахзода Филипп фонди[2] ташкил қилинган. 2003-йилдан ривожланаётган мамлакатлар учун Белгия инвестициялаш компаниясининг(БИО) фахрий раиси. 2004-йилдан Рим клуби европа бўлими ва Халқаро яримшар фонди фахрий раиси ҳисобланади. 2002-йилдан Левен католик университетининг (Белгия) фахрий доктори.
Оиласи
1999-йил 4-декабрда Матилда д’Удек д’Акоз билан никоҳдан ўтади. Уларнинг 4 нафар фарзанди бўлиб, улар: Элизавета (2001), шахзода Габриел (2003), шахзода Эммануэл (2005) ва малика Элеонора (2008) лардир. Эр-хотин бўш вақтида китоб ўқиш ва спорт билан шуғулланишни хуш кўришади. Ҳар йили ўтказиладиган 20-километрлик Брюссел марафонида иштирок этади. Фуқаро авиацияси вертолёти учувчиси лицензиясига эга[3].
Манбалар
| Қирол оила аъзоси ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |
| Шахсият ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |