Philippe Senderos
Филипп Силвен Сендерос (франсузча: Пҳилиппе Сйлваин Сендерос;1985-йил 14-феврал, Женева шаҳрида туғилган.) -швейцариялик футболчи, ҳимояда ўйнаган. Швейсария терма жамоаси ўйинчиси. 2006, 2010 ва 2014-йилги жаҳон чемпионатлари иштирокчиси.
Биографияси
Жамоалардаги фаолияти
Футболчилик фаолиятини Швейсариянинг „Серветт“ клубида бошлаган.
2002-йил декабр ойида у Лондоннинг „Арсенал“ жамоаси билан шартнома имзолайди[1]. 2005-2006 йилги ўйин мавсумида Филипп „канонирлар“ сафидаги илк голларини „Вест Бромвич“га 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган ва „Мидлсбро“га қарши 7:0 ҳисобида ғалаба қилган.
2008-2009 йилги мавсум бошланишидан олдин Сендерос Италиянинг "Милан" клубига ижара асосида ўтади[2][3]. Янги клубга ўтганидан сўнг тўсатдан жароҳат олгани сабабли асосий жамоага кира олмади. У „Милан“ сафида дебютини УЭФА кубоги учун Португалиянинг „Брага“ жамоасига қарши ўтказди. Умумий ҳисобда Филипп „Арсенал“га қайтгунга қадар италянликлар сафида 15 та ўйинда майдонга тушган.
„Арсенал“га қайтганидан сўнг, Сендерос „канонирлар“ учун Лига кубогида 2 та ўйинда иштирок этди. 2010-йил январ ойида мавсум охиригача „Эвертон Ливерпул“ жамоасида ўйнади[4]. Филипп Сендерсон „Эвертон“ таркибида бўлган пайтида „Уиган Атлетик“га қарши дебют ўтказади. Филипп „Эвертон“ сафида 3 та ўйинда майдонга тушади ва ўйин мавсуми охирида „Арсенал“га қайтади.
2010-йил 8-июн куни „Арсенал“ни текинга тарк этган Филипп Сендерос „Фулхем“ билан 3 йиллик шартнома имзолайди[5][6].
2014-йил 31-январда у Испаниянинг „Валенсия“ клуби футболчисига айланди[7].
2014-йилнинг 5-июнида 2 йиллик шартнома асосида Бирмингемнинг „Астон Вилла“ клуби футболчисига айланди[8].
2016-йилнинг 29-январида у Грасшоппер жамоасига қўшилиб, 6 ойлик шартнома имзолади[9].
2016-йилнинг 31-августида синовдан ўтиб, Шотландия Рейнжерс билан бир йиллик шартнома имзолади[10].
2017-йил 7-августда Сендерос МЛСнинг „Хюстон Динамо“ клуби билан эркин агент сифатида шартнома тузади[11]. У Америка лигасида дебютини 2017-йил 9-сентабрда Колорадо Рапидсга қарши ўйинда ўтказади[12]. 2018-йилнинг 3-мартида мавсумнинг очилиш раундининг "Атланта Юнайтед "га қарши ўйинида у МЛСдаги илк голини урди[13] ва ҳафтанинг рамзий терма жамоасига киритилди[14]. 2018-йилнинг 7-июлида " Миннесота Юнайтед "га қарши ўйинда у дубл[15] қилади ва яна МЛСда ҳафтанинг рамзий терма жамоасига қўшилади[16]. 2018-йилги мавсумда тиззасидан олган жароҳати туфайли 15 та учрашувни ўтказиб юборади[12]. 2018-йилги мавсум охирида Сендероснинг „Хюстон Динамо“ билан шартномаси якунига етди[17].
2019-йил 10-сентабрда Филипп Сендерос Чиассо[18] га қўшилди. 2019-йил 16-декабрда Филипп Сендерос футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди[19].
Жамоалардаги фаолияти
Сендерос 15 ёшдан Швейсария терма жамоасининг барча ёш гуруҳларида қатнашди.
Асосий терма жамоа учун у 2005 йилнинг март ойида Франсия терма жамоасига қарши дебют қилган. Шунингдек,2006, 2010 ва 2014-йилги жаҳон чемпионати ва Эвро-2008 мусобақаларида иштирок этган.
Ютуқлар
Арсенал
- Англия кубоги: 2005-йил
- Амирликлар кубоги: 2007-йил
- Амстердам турнири: 2005, 2007
- УЭФА Чемпионлар Лигаси: 2006(финалчи)
- Футбол Лига кубоги: 2007(финалчи)
- Англия Суперкубоги: 2005(финалчи)
Хюстон Динамо
- АҚШ очиқ кубоги: 2018
Манбалар
- ↑ „Арсенал сигн Сwисс дефендер“ (эн). ББC Спорт (2002-йил 20-декабр). 2010-йил 16-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.
- ↑ „Сендерос жоинс АC Милан он сеасон-лонг лоан“ (эн). Арсенал.cом (2008-йил 27-август). 2012-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 27-август.
- ↑ „Милан cомплете Сендерос лоан мове“ (эн). ББC Спорт (2008-йил 27-август). 2021-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.
- ↑ „Арсенал'с Пҳилиппе Сендерос жоинс Эвертон он лоан“ (эн). ББC Спорт (2010-йил 25-январ). 2010-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.
- ↑ „Фулҳам сигн дефендер Пҳилиппе Сендерос фром Арсенал“ (эн). ББC Спорт (2010-йил 8-июн). 2020-йил 17-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.
- ↑ „«Фулхэм» подтвердил подписание Сендероса“. 2010-йил 11-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 8-июн.
- ↑ Алех Калинауcкас. „Фулҳам cонфирм Пҳилиппе Сендерос ҳас сеалед перманент Валенcиа сwитч“ (эн). Лондон Эвенинг Стандард (2014-йил 31-январ). 2021-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.
- ↑ „Астон Вилла: Пҳилиппе Сендерос сигнс он фреэ фром Валенcиа“ (эн). ББC Спорт (2014-йил 5-июн). 2021-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.
- ↑ „Пҳилиппе Сендерос сигнс фор Сwисс cлуб Грасшопперс“ (эн). ЭСПН (2016-йил 29-январ). 2021-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.
- ↑ „Пҳилиппе Сендерос: Рангерс ҳанд Сwисс дефендер а оне-еар деал“ (эн). ББC Спорт (2016-йил 31-август). 2021-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.
- ↑ „Ҳоустон Дйнамо сигн Сwисс дефендер Пҳилиппе Сендерос“ (эн). Ҳоустон Дйнамо (2017-йил 7-август). 2019-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-май.
- ↑ 12,0 12,1 „Пҳилиппе Сендерос“ (эн). Ҳоустон Дйнамо ФC. 2021-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.
- ↑ „Реcап: Ҳоустон Дйнамо 4, Атланта Унитед ФC 0“ (эн). Ҳоустон Дйнамо (2018-йил 3-март). 2018-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 1-июл.
- ↑ Алиcиа Родригуэз. „Теам оф тҳе Wеэк пресентед бй Ауди: Эартҳқуакес' Ҳоэсен леадс ин Wеэк 1“ (эн). МЛСсоccер.cом (2018-йил 5-март). 2020-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-ноябр.
- ↑ „Реcап: Ҳоустон Дйнамо 3, Миннесота Унитед ФC 0“ (эн). Ҳоустон Дйнамо (2018-йил 7-июл). 2020-йил 8-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 8-август.
- ↑ Алиcиа Родригуэз. „Теам оф тҳе Wеэк пресентед бй Ауди: Самуэл Арментерос леадс ин Wеэк 19“ (эн). МЛСсоccер.cом (2018-йил 9-июл). 2020-йил 9-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 9-ноябр.
- ↑ „Дйнамо анноунcе ростер мовес аҳеад оф 2019 сеасон“ (эн). Ҳоустон Дйнамо (2018-йил 27-ноябр). 2019-йил 24-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 24-июл.
- ↑ „Л'эх назионале Пҳилиппе Сендерос тессерате пер ил Чиассо!“ (эн). Ф.C. Чиассо (10 сеттембре 2019). 2021-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.
- ↑ „Пҳилиппе Сендерос: Эх-Арсенал дефендер анноунcес ретиремент“ (эн). ББC Спорт (2019-йил 16-декабр). 2021-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 1-декабр.
