Пиауи — Бразилиянинг шим.-шарқий қисмидаги штат. Майдони 252,3 минг км². Аҳолиси 2,8 млн. киши (2000). Маъмурий маркази — Терезина шаҳри П. Бразилия ясситоғлигининг шим. ён бағирларида жойлашган. Релефининг аксари қисми қумли плато бўлиб, баландлиги 200– 500 м. Иқлими тропик, қурғоқчил иқлим. Ўртача ойлик температура 24—28°. Йиллик ёғин 400 мм, шимолида 1500 мм гача. Иқтисодиётининг етакчи тармоклари — ўрмончилик ва қишлоқ хўжалиги Сохдл қисми ва Парнаиба дарёси водийларида мак-кажўхори, дуккаклилар, пахта, шоли, маниок, шакарқамиш, тамаки экилади. Чорвачиликда чўчқа, эчки, қўй бо-қилади. Штат палма мойи ишлаб чиқариш бўйича етакчи ўринда. Озиқ-овқат, кўн-тери, пахта тозалаш корхоналари мавжуд. Денгиз сувидан туз, гипс олинади. Минерал булоклар бор.[1]

Пиауи
португалча: Пиауí

Герб
Gerb
Байроқ
Bayroq
Бразилия штати
Маъмурий маркази Терезина
Аҳоли (2010) 3 118 360 киши
Зичлиги 12,40 киши./км²
Майдони 251 576,6 км² (11-ўрин)
Вақт минтақаси УТC-3
Код ИСО 3166-2 БР-ПИ
Расмий сайти ҳттп://www.пи.гов.бр
Харитада
Piaui xaritada
Piaui, Xarita
8°14′0″С 43°6′0″W / 8.23333°С 43.10000°W / -8.23333; -43.10000

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил