Пичан уни — сунъий шароитларда юқори ҳароратда қуритилган ва майдаланган ўтлардан тайёрланадиган ем-хашак маҳсулоти. Хона ёки очиқ жойларда шамолда қуритилган пичан похолқирққичларда майдаланади, кейин дон тегирмонлари ёки янчиш машиналарида тортилади. Пичан уни сифати ўтлар тури, ўриб-йиғиш муддати ва қуритиш усулларига боғлиқ. Энг яхши Пичан уни шоналаш даврида ёки гуллай бошлаганда ўрилган дуккакли ўтлардан оли-нади, оқсил, минерал моддалар, вита-минларга бойлиги жиҳатидан донли озуқалардан қолишмайди. Себаргадан тайёрланган 100 кг Пичан уни да 70,2 озуқа бирлиги ва 8,3 кг ҳазм бўладиган протеин; хашаки ловиясули аралашмасида 65,7 озуқа бирлиги ва 9,7 кг ҳазм бўладиган протеин бор. Пичан уни каротинга бой; каротин яхши сақланиши учун Пичан унига антиоксидантлар (сантохин ва бошқа)қўшилади. Чўчқалар учун аралаш ем таркибига 10—15%, паррандалар учун 3—5% Пичан уни қўшилади. Витаминларни йўқотмаслиги учун Пичан унини буғлаш ёки қайноқ сув билан ишлов бериш мумкин эмас.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил