Pichoqchilik
Пичоқчилик, пичоқсозлик -пичоқ, устара, ханжар ва бошқа кесгир асбоблар ясаш касби; ҳунармандликнинг қад. турларидан бири. Илк палеолит давридан маълум. Дастлабки кесгир қурол тошдан ясалган. Жез даврида мис ва жездан П.лар ясаш бошланган. Темирнинг кашф этилиши П. санъати тараққиётида катта бурилиш бўлди. Шарқ мамлакатларида, хусусан, Ўрта Осиёда П. жуда қадимдан ривожланган. Кейинчалик Европа мамлакатларида расм бўлган. Темир пичоқлар ҳақидаги маълумотлар қад. юнон эпик шоирлари Гомер ва Гесиод асарларида учрайди. ХИВ асрда Германия, Англия, Австрия, Франсияда П.ни касб сифатида тақиқлаб, пичоқни ошхоналарда ишлатишган. Ўзбекистон ҳудудида (Афросиёб, Болаликтепа, Варахша ва бошқаларда) олиб борилган арх. қазишмалар натижасида милоддан аввалги 2-минг йилликка оид пичоқ намунаси топилган. Деворларга чизилган расмлардан пичоқдан хўжалик ва овчиликдан ташқари ҳарбий мақсадларда ҳам фойдаланилганлигини билиш мумкин. ВИ—ХИИ асрларда пичоқ ясаш ривожланиб, уни безаш технологиялари ўзгарган. ХВ—ХВИИ асрларда ёнга осиб юриладиган пичоқ турлари пайдо бўлди. Буни Навоий, бобур асарларида ишланган миниатюралардан кўриш мумкин.
Кейинчалик П.нинг ўзига хос мактаблари пайдо бўлди. Фарғона водийси, Самарқанд, Тошкент, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида қадимдан 20 га яқин П. марказлари бўлиб, улар ўзининг ишлаш технологияси, шакли, ихчамлиги ва безаклари билан фарқ қилган. Бу марказларга Чуст, Шаҳрихон, Қора-сув, Қўқон, Хива, Тошкент ва бошқа П. мактаблари киради.
Пичоқ Ўрта Осиёда эркакларнинг энг зарур иш қуроли, безаги тариқасида фойдаланилган. Шунинг учун Ўзбекистондаги пичоқсозлар пичоқни санъат даражасига кўтарганлар. Қадимда ҳунармандлар бир-бири билан бири-киб бир маҳаллада яшаганлар ва маҳалла шу ном билан аталган. Мас, Тошкент шаҳрида Пичоқчилик маҳалласи сақланиб қолган.
Ўзбекистонда дастлаб ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида вилоятларда артеллар ва ҳунармандлар тайёрлайдиган ўқув юртлари очилди. Чуст шаҳрида "Қизил куч" артели (1932), кейин пичоқ ишлаб чиқариш заводи қурилди (1970), ишлаб чиқариш комбинати ташкил этилди (1978). Илгари пичоқларни катта дўконда уста босқончи дамгир билан биргаликда ясашган. Унинг дастаси эса суяк, мугуз ёки ёғочдан тайёрланган. П.да темирчиликдаги каби ўчоқ, дам, сандон, бозғон, эгов, болга ва бошқа ишлатилади. Пичоққа ажра-тилган темир кесилиб, металл бўлакчаси ўтда қиздирилади, сандонга қўйиб, болға билан уриб тиғ чиқарилади, сувга тиқиб олиб кескирлиги оши-рилади. Бу жараённи сув бериш дейилади. Пичоқ пўлатининг қаттиқлигига қараб сув берилади. Сўнгра уни гирага қистириб, катта эгов билан эговланади, тиғи чархланади, лоқа қирраси бўйлаб ишқалаб, тиғ юзига сой (кома) очилади. Пичоқ қорамтир тусга кириши учун зок (суюқ модда) га ботириб олинади.Сўнгра даста ўрнатилади. 3да эса махсус сехлар бўлиб, ҳар қайси сех ўзига тегишли операцияни бажариб йиғилади. 3-днинг чарм-галантерея сехида пичоқлар учун қин тайёрланади.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган пичоқлар фақат уй-рўзғор ва хўжалик буюмигина бўлиб қолмай, балки миллий санъат асари даражасига кўтарилади, шу туфайли чет эл сайёҳлари учун совға сифатида ҳам қадрланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |