Оқ капалаклар (Пиэридаэ) - кундузги капалаклар оиласи. Ёзилган қанотларининг уз. 8 см гача, кўпинча оқ, сариқ ёки алвон рангли қора доглари бор. Қуртлари яшил ёки олачи-пор рангли, танаси қалин ва калта туклар билан қопланган. Ғумбаги ипак бел-бог ёрдамида субстратга ёпишган бўлади. 500 га яқин, жумладан, Ўзбекистонда 10 га яқин тури маълум. Қуртлари, асосан, карамдошлар ва бурчоқдошларда ривожланади. Бир қанча турлари (карам, турп, дўлана капалаклари) ўсимликларга жиддий зиён кел-тиради. Айрим вакиллари ноёб тур си-фатида мухрфаза қилинади. [1]

Cолиас нина

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил