Пиэрре Алехандре Cлаудиус Балмаин (1914-йил 18-майда туғилган – 1982-йил 29-июнда вафот этган) – франсуз мода дизайнери, урушдан кейинги даврнинг етакчи мода уйлардан бири Балмаин брендининг асосчиси. Нафислик ва жозибадорлик билан танилган Балмаин тикувчилик санъатини „ҳаракат архитектураси“ дея таърифлаган[1].

Пиэрре Балмаин

Балмаиннинг Cарл Ван Вечтен томонидан олинган сурати, 1947-йил
Таваллуди
Пиэрре Алехандре Cлаудиус Балмаин

18-май 1914-йил
Вафоти 29-июн 1982-йил(1982-06-29)
(68 ёшда)
Париж, Франсия
Касби мода дизайнери
Балмаин 1960-йилда Таиланд маликаси Сирикитнинг АҚШга сафарида унинг учун либослар яратган.

Ёшлик даври

Балмаиннинг отаси улгуржи мато савдоси билан шуғулланган, бироқ ўғли ҳали етти ёшда бўлган вақтида вафот этган. Онаси Франçоисе эса сингиллари билан биргаликда Галериэс Парисиэннес номли мода бутигини бошқарган. Балмаин Чамбéрйда таҳсил олган ва дам олиш кунларини амакиси билан Аих-лес-Баинс номли курорт шаҳарчасида ўтказар, у ерда учрашган жамият аёллари орқали Балмаиннинг юқори модага бўлган қизиқиши шаклланган.

Балмаин 1933-йилда Écоле дес Беаух-Арц олий мактабида архитектура йўналишида ўқишни бошлаган, шу билан бирга дизайнер Роберт Пигуэт учун чизмалар чизиб берган.

Карераси

1934-йилда Балмаин Эдwард Молйнеухнинг студиясига ташриф буюрган ва у ерда Балмаиннга иш таклиф этилган. Шундан сўнг Балмаин ўқишини ташлаб, кейинги беш йил давомида дизайнернинг қўл остида ишлади[2]. Иккинчи жаҳон уруши даврида эса у Луcиэн Лелонг модалар уйида фаолият юритди, айнан ўша ерда у ёш дизайнер Чристиан Диор билан танишган[1][2].

Ўлими

Пиэрре Балмаин 68 ёшида Париждаги Америка касалхонасида жигар саратони туфайли вафот этган. У ўлимидан бироз аввал кузги коллексияси учун чизмаларни эндигина якунлаган эди[3].

Париждаги Маисон Балмаин, 44 руэ Франсуа-Иэр

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Балмаин“. Элле. 2011-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 26-март.
  2. ↑ 2,0 2,1 „Балмаин Биограпҳй“. стйлесеқуэл.cом. Стйле Сеқуэл. Қаралди: 2014-йил 27-июл.
  3. ↑ Моррис, Бернадине. „ПИЭРРЕ БАЛМАИН ИС ДЕАД АТ 68; ДЕСИГНЕР ОФ WОМЕН'С CЛОТҲЕС“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (1982-йил 30-июн). Қаралди: 2017-йил 30-сентябр.

Ҳаволалар