Pierre Laval
Пиэрре Жеан Мариэ Лавал (талаффузда: Пер Лавал)(1883-йил 28-июн – 1945-йил 15-октябр) франсуз сиёсатчиси. Учинчи Республика даврида 1931—1932 ва 1935—1936-йилларда Франсия Бош вазири бўлган. У Бош вазир лавозимни 1942—1944-йилларда қайта эгаллаган.
| Пиэрре Лавал | |
|---|---|
|
Пиэрре Лавал (1931-йил) | |
| Таваллуди |
Пиэрре Жеан Мариэ Лавал 28-июн 1883-йил |
| Вафоти |
15-октябр 1945-йил (62 ёшда) |
| Турмуш ўртоғи |
Жеанне Cлауссат (турм. 1909) |
| Болалари | Жосéэ Лавал |
Биографияси
Пиэрре Жеан Мариэ Лавал 1883-йил 28-июнда Аувергне шимолидаги Вичй яқинидаги Чâтелдон шаҳрида Гилберт Лавал ва Cлаудине Тоурнаире оиласида дунёга келган[1]. Унинг отаси кафе эгаси ва почтачи бўлиб, узумзор ва отларга эгалик қилган[2].
Лавал Чâтелдондаги қишлоқ мактабида таҳсил олган. У 15 ёшида Париждаги Саинт-Лоуис лицейига ўқишга кетди ва 1901-йил июл ойида „бакалавр“ дипломини олди. Кейинчалик у ўқишни Франсиянинг жануби-ғарбий қисмида, Бордо ва Баённеда давом эттирди ва у ерда испан тилини ўрганди[3]. Лёнга қайтиб, у кейинги йилларини зоологияни ўрганиш билан ўтказди[4] ва Лён, Саинт-Éтиэнне ва Аутун шаҳарларининг турли коллеж ва лицейларида ишлаган[3].
1903-йилда у ҳарбий хизматга чақирилади, бироқ варикоз кенгайиши туфайли ҳарбий хизматдан четлатилди[5].
Ҳуқуқшунослик фаолияти

Табиацҳунослик соҳасидаги таълимини тўхтатиб, Лавал ҳуқуқ бўйича ўқишни давом этди ва 1909-йилда адвокат бўлди.
Лавал 1909-йилда социалистик сиёсатчи доктор Жосепҳ Cлауссатнинг қизи Жан Клауссат билан оила қурди[6] ва 1911-йилда уларнинг Жосéэ исмли қизи дунёга келди.
Биринчи жаҳон уруши
Социалистик депутат
1914-йил апрелида халқни уруш қўрқуви қамраб олган бир пайтда Социалистлар ва Радикаллар тинчлик учун сайлов компаниясига тайёргарлик кўришди. Уларнинг раҳбарлари Жеан Жаурèс ва Жосепҳ Cаиллаух эди. Блоc дес Гаучес 1913-йил июл ойида қабул қилинган мажбурий ҳарбий хизмат муддатини икки йилдан уч йилгача узайтирган қонунни қоралаб чиқишди.
Социалистлар ёрдамида радикаллар Франсия депутатлар палатасида сафларини кенгайтиришди. Улар биргаликда урушнинг олдини олишга умид қилишганди, лекин 1914-йил 28-июнда Арчгерцог Франс Фердинанднинг ва 1914-йил 31-июлда Жаурèснинг ўлдирилиши бу умидларни пучга чиқарди. Лавалнинг укаси Жеан урушнинг дастлабки ойларида ҳалок бўлди.
Манбалар
- ↑ Купферман, Фред. Пиэрре Лавал (фр). Талландиэр, 2015 — 1–2-бет. ИСБН 979-1021014107.
- ↑ Мелтз, Ренауд. Пиэрре Лавал (фр). Плаcе дес éдитеурс, 2018 — 42-бет. ИСБН 978-2262079055.
- ↑ 3,0 3,1 Купферман, Фред. Пиэрре Лавал (фр). Талландиэр, 2015 — 7-бет. ИСБН 979-1021014107.
- ↑ Wарнер, Геоффрей. Пиэрре Лавал анд тҳе Эcлипсе оф Франcе (эн). Эйре & Споттисwооде, 1968 — 3-бет.
- ↑ Купферман, Фред. Пиэрре Лавал (фр). Талландиэр, 2015 — 13-бет. ИСБН 979-1021014107.
- ↑ Wарнер, Геоффрей. Пиэрре Лавал анд тҳе Эcлипсе оф Франcе (эн). Эйре & Споттисwооде, 1968 — 4-бет.
Ҳаволалар
Викиомборда „Пиэрре Лавал“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.- „Нази дипломаcй: Вичй, 1940“, Wорлд Wар (эссай), Ҳист cло.
- Виэw ауcтион оф Лавал'с поссессионс ин 1944, ИТН соурcе, 2017-02-03да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2023-09-29.
- „Пиэрре Лавал: Девил'с Адвоcате“, Леарн Лаw, Лаw'с Ҳалл оф Шаме, Дуҳаиме, 14 Април 2021да асл нусхадан архивланди, қаралди: 16 Април 2013.