Пиэрре де Фермат
Таваллуди
Беаумонт-де-Ломагне
Вафоти Cастрес
Фуқаролиги Fransiya bayrogʻi Франсия
Миллати Франсуз
Соҳаси Математика, Физика, Ҳуқуқ
Таълими

Тулуз университети,

Орлеан университети (бакалавр даражаси, 1626)
Машҳур ишлари Ферманинг буюк теоремаси
Дини Католицизм

Пиэрре де Ферма (17-август 1601, Беаумонт-де-Ломагне — 12-январ 1665, Cастрес) — франсуз математиги. 1631-йилдан Тулузада парламент маслаҳатчиси. Бир неча асар муаллифи бўлиб, уларнинг кўпчилиги Ферма вафотидан кейин ўғли томонидан „Ҳар хил математик асарлар“ (1679) номи билан нашр эттирилган. Ферма ҳаётлигида унинг ишлари мактублари ва шахсий алоқалари орқали бошқа олимларга маълум бўлган.

Ферма даражаларни дифференсиаллашнинг умумий қонунини яратди ва уни касрли даражаларга татбиқ этди. Координаталар усулини ривожлантириб, тўғри чизиқ ва иккинчи тартибли чизиқлар тенгламаларини берди. Ҳамма иккинчи тартибли чизиқлар — конус кесимли эгри чизиқлар эканлигини исботлаб, аналитик геометрияга асос солди. Экстремумларни топиш қоидасини яратди. Сонлар назариясида иккита машҳур теорема, яъни Ферманинг буюк теоремаси ва Ферманинг кичик теоремаси Ферма номи билан боғлиқ. Ферма физикада геометрик оптикага асос солди. Дифференсиал ҳисобга интеграл ҳисоблаш ферматнинг ҳиссаси катта.