Президент мактаблари — Ўзбекистонда ташкил этилган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасалари. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан 2019—2021-йилларда ташкил этилган 14 та махсус мактаб.

Президент мактабларининг рўйхати

Тарихи

2018-йил 16-ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида, Нукус шаҳрида бўлиб ўтган учрашув давомида, Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари ташкил этилиши тўғрисида эълон қилди[16] ва 4 ойдан сўнг „Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ қарорни имзолади[17].

2019-йилнинг июн ойида „Президент мактаблари тўғрисида низом“ тасдиқланиб[18], сентабрда „Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида“ Президент фармони эълон қилинди[19]. Президентнинг 2021-йилда имзолаган қарорига мувофиқ, агентлик номи „Президент таълим муассасалари агентлиги“га ўзгартирилди[20].

Илк Президент мактаблари 2019-йилда Тошкент, Нукус, Наманган ва Хива шаҳарларида ўз фаолиятини бошлади[1]. Президент мактабларига 2020-йилги қабул имтиҳонлари CОВИД-19 пандемияси сабабли келгуси йилга қолдирилди[21]. 2021-йилда Қарши[22], Самарқанд[23], Андижон[24], Фарғона[25], Термиз[26], Бухоро[27], Навоий[28], Жиззах[29], Нурафшон[30] ва Гулистон[31] шаҳарларида Президент мактаблари ўз фаолиятини бошлади.

Қабул қилиш тартиби

Президент мактабларига 4-синфни тамомлаган ўқувчилар қабул қилинади[32]. Президент мактабларига ҳужжатларни топшириш учун талабгорлар СТЕАМ фанлардан ўтган ўқув йилини математика ва табиацҳунослик фанларидан аъло баҳога тугатган бўлишлари шарт. Бундан ташқари, талабгор ўқувчилар ўқиётган мактаб Президент мактаби жойлашган ҳудудга мансуб бўлиши лозим[33].

Ҳар бир алоҳида Президент мактабининг йиллик қабул квотаси 5-синф учун 24 нафар ўқувчидан иборат бўлиб, улар кейинчалик иккита синфга бир хил — 12 нафардан ўқувчи тақсимланади[34]. Унга қадар ўқувчилар қуйидаги 3 та босқичдан ўтишади[32]:

Ҳужжатларни қабул қилиш босқичи

Қабул комиссиясига ўқувчининг қуйидаги ҳужжатлари электрон тарзда „Президент таълим муассасалари агентлиги“ сайти орқали онлайн топширилади: туғилганлик ҳақида гувоҳнома (киндер паспорт) нусхаси, тасдиқланган шаклдаги маълумотнома нусхаси[шарҳ 1], 3х4 о'лчамдаги расм[шарҳ 2], баҳолар табелининг нусхаси[шарҳ 3], ўқувчининг ота-онаси ёки уларни ўрнини босувчи шахсларнинг фуқаролик паспорти ма'лумотлари[32][35]. Агарда ҳужжатларни топширишда камчиликлар кузатилса, уларни 48 соат ичида тузатиб, қайта жўнатиш талаб этилади[36].

Кириш имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш босқичи

Президент мактабларига кириш имтиҳонларини ўтказиш муддати ва жойлари қабул комиссияси томонидан белгиланади. Кириш имтиҳонлари видеокузатув ва бошқа техник воситалар қўлланган ҳолда махсус ажратилган жойларда ўтказилади. Кириш имтиҳонлари такроран ўтказилмайди. Кириш имтиҳонларини ўтказиш пайтида талабгорлар, кузатувчилар, бино раҳбарлари ҳамда ишчи гуруҳининг масъул шахсларига алоқа воситаларини олиб кириш ва фойдаланиш, талабгорларга кириш имтиҳонларига маълумотнома материаллари ва электрон ҳисоблаш техникасини олиб кириш ва фойдаланиш тақиқланади. Ушбу Низомнинг талаблари бузилганда ишчи гуруҳнинг масъул шахслари ўқувчини мажбурий тартибда четлатиш далолатномасини тузган ҳолда кириш имтиҳонларидан четлашиш ҳуқуқига эгадирлар[34].

Президент мактабларига кириш имтиҳонлари икки босқичда ўтказилади. 1-босқич саралаш имтиҳони ҳисобланиб, математика фанидан 30 та тест топшириғидан иборат. 2-босқич танқидий фикрлаш (16 та масала), муаммони ечиш бўйича (24 та масала) ва инглиз тилидан тест саволларидан иборат[шарҳ 4][32].

Кириш имтиҳонларига тааллуқли барча материаллар (сўровномалар, тестлар, жавоблар ва бошқалар) махфий характерга эга ҳисобланади ҳамда уларнинг махфийлиги таълим соҳасида хизматлар кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилот, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ва Давлат тест маркази томонидан таъминланади[34]. Ўтган йилларга тегишли бўлган баъзи бир тест намуналари „Президент таълим муассасалари агентлиги“ сайтига юклаб борилиши мумкин[37].

Номзодларнинг умумий баллари бўйича рўйхатини эълон қилиш босқичи

Кириш имтиҳонлари натижаларини текшириш ва талабгорларнинг жавоблари натижаларини баҳолаш таълим соҳасида фаолият юритувчи хорижий ташкилот „Cамбридге Ассессмент“ томонидан амалга оширилади[34].

Кириш имтиҳонлари (1—2 босқич) натижалари қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари талабгорларга тақдим этилмайди.[34].

Талабгор ўқувчи Президент мактабига қабул қилинган тақдирда, унинг ота-онаси ёки қонуний вакиллари ўқувчининг Президент мактабларида ҳафтада 5 кун давомида интернат шаклида таълим олишига розилик билдириши талаб этилади[33].

Президент мактабларига имтиҳон топшириб, керакли баллни тўплай олмаган, аммо юқори балл тўплаган ўқувчилар бошқа ихтисослаштирилган мактабларда таҳсил олишни давом эттиришлари мумкин.

Бу тўғрида турли йилларда қуйидагилар

„Президент та’лим муассасалари агентлиги“ ахборот хизмати раҳбари 2022-йилда ма’лум қилишича Президент мактабига ўқишга кира олмаган 5-синф ўқувчилари янги ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади[38].

Ўқув жараёни

Президент мактабларида СТЕАМ фанлар (Сcиэнcе-фан) математика, физика, кимё, биология ва компютер таълими инглиз тилида олиб борилади[33].

Манбалар

Шарҳлар
  1. ↑ Ўқувчи таълим олаётган мактаб директори томонидан тасдиқланган ҳужжатнинг нусхаси
  2. ↑ Ўқувчи расмга сўнгги 2 ой давомида тушган бўлиши керак
  3. ↑ сўнгги ўқув йили натижаларига кўра, баҳолар табели мактаб директори томонидан тасдиқланган бўлиши керак
  4. ↑ Инглиз тилидан тест саволларининг сони „Президент таълим муассасалари агентлиги“ сайтида очиқланмаган
Манбалар
  1. ↑ 1,0 1,1 „Президент мактаблари“. Портал.пиима.уз. 2021-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  2. ↑ „Нукус шаҳридаги Президент мактаби“. Портал.пиима.уз. 2023-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  3. ↑ „Тошкент шаҳридаги Президент мактаби“. Портал.пиима.уз. 2023-йил 9-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  4. ↑ „Наманган шаҳридаги Президент мактаби“. Портал.пиима.уз. 2024-йил 13-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  5. ↑ „Хива шаҳридаги Президент мактаби“. Портал.пиима.уз. 2023-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  6. ↑ „Андижон шаҳридаги Президент мактаби“. Портал.пиима.уз. 2023-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  7. ↑ „Фарғона шаҳридаги Президент мактаби“. Портал.пиима.уз. 2023-йил 5-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  8. ↑ „Нурафшон шаҳридаги Президент мактаби“. Портал.пиима.уз. 2024-йил 16-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  9. ↑ „Гулистон шаҳридаги Президент мактаби“. Портал.пиима.уз. 2023-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  10. ↑ „Жиззаҳ шаҳридаги Президент мактаби“. Портал.пиима.уз. 2023-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  11. ↑ „Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби“. Портал.пиима.уз. 2023-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  12. ↑ „Қарши шаҳридаги Президент мактаби“. Портал.пиима.уз. 2023-йил 10-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  13. ↑ „Термиз шаҳридаги Президент мактаби“. Портал.пиима.уз. 2023-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  14. ↑ „Буҳоро шаҳридаги Президент мактаби“. Портал.пиима.уз. 2023-йил 6-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  15. ↑ „Навоий шаҳридаги Президент мактаби“. Портал.пиима.уз. 2023-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 6-июн.
  16. ↑ „Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари ташкил этилади“. Пресидент.уз (2018-йил 16-ноябр). Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  17. ↑ „Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори“. Пресидент.уз (2019-йил 20-феврал). Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  18. ↑ „Президент мактаблари тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори“. Лех.уз (2019-йил 25-июн). Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  19. ↑ „Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони“. Пресидент.уз (2019-йил 9-сентябр). Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  20. ↑ „Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори“. Лех.уз (2019-йил 25-июн). Қаралди: 2021-йил 19-июл.
  21. ↑ „Президент мактабларига бу йилги қабул қолдирилди“. Уза.уз (2020-йил 17-июн). Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  22. ↑ „Бу ҳаётларингиздаги биринчи энг катта ғалабангиз — Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилар билан суҳбатлашди“. Хс.уз (2021-йил 11-октябр). 2021-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  23. ↑ „Самарқандда Президент мактаби фойдаланишга топширилди“. Хс.уз (2021-йил 18-октябр). 2023-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  24. ↑ „Андижонда Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади“. Хс.уз (2021-йил 28-октябр). 2023-йил 5-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  25. ↑ „Фарғонада Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади“. Хс.уз (2021-йил 29-октябр). 2023-йил 4-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  26. ↑ „Термизда Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади“. Хс.уз (2021-йил 1-ноябр). 2023-йил 6-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  27. ↑ „Бу даргоҳда улуғ аждодларимизнинг муносиб ворислари камол топади“. Хс.уз (2021-йил 2-ноябр). 2021-йил 17-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  28. ↑ „Навоийда ҳам Президент мактаби ўз фаолиятини бошлади“. Хс.уз (2021-йил 2-ноябр). 2023-йил 17-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  29. ↑ „Жиззах шаҳрида Президент мактаби очилди“. Хс.уз (2021-йил 15-ноябр). 2023-йил 31-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.
  30. ↑ „Нурафшон шаҳрида Президент мактаби фойдаланишга топширилди“. Тошвил.уз (2021-йил 16-ноябр). Қаралди: 2021-йил 17-ноябр.[сайт ишламайди]
  31. ↑ „Сирдарёда Президент мактаби очилди“. Кун.уз (2021-йил 20-ноябр). Қаралди: 2022-йил 15-январ.
  32. ↑ 32,0 32,1 32,2 32,3 „Президент мактабларига қабул қилиш тартиби“. Пиима.уз. Қаралди: 2022-йил 9-май.
  33. ↑ 33,0 33,1 33,2 „Президент мактабида ўқимоқчи бўлган ўқувчиларнинг баҳолари қайси фанлардан аъло бўлиши керак?“. Уза.уз (2021-йил 24-апрел). Қаралди: 2022-йил 9-май.
  34. ↑ 34,0 34,1 34,2 34,3 34,4 „Президент мактабларига кириш имтиҳонлари қандай тартибда ўтказилади?“. Уза.уз (2021-йил 11-май). Қаралди: 2022-йил 9-май.
  35. ↑ „Президент мактабларига онлайн ариза топшириш бўйича видеоқўлланма“. Пиима.уз. 2023-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-май.
  36. ↑ „Ҳужжатлар намунаси“. Пиима.уз. 2023-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-май.
  37. ↑ „Тест намуналари“. Пиима.уз. 2023-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 9-май.
  38. ↑ „Президент мактабига ўқишга кира олмаган 5-синф ўқувчилари янги ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонсиз қабул қилинади“. Кун.уз. Қаралди: 2022-йил 9-май.