Пикей (инглизча: ПК) — 2014-йилда режиссёр Ражкумар Хирани томонидан ҳинд тилида суратга олинган илмий-фантастик,комедия филм. Филм Ер сайёрасида диний қарама-қаршиликлар ичида қолган ўзга сайёралик ҳақида ҳикоя қилади. Бош ролни Амир Хон, бошқа ролларни эса Анушка Шарма, Боман Ирани ва Санжай Дуттлар ижро этишган.

Пикей (ПК)
Режиссёр(лар) Ражкумар Химани
Продюсер(лар)

Видҳу Винод Чопра

Ражкумар Химани
Ссенарий
муаллиф(лар)и

Абҳижат Жоши

Ражкумар Химани
Ролларда

Анушка Шарма Суҳант Синҳ Ражпут Боман Ирани

Санжай Датт
Ҳикоячи(лар) Амир Хон
Бастакор(лар) Шантану Мойтра
Оператор(лар)

Винод Чопра Филмс

Ражкумар Ҳирани Филмс
Премера
санаси
Мамлакат Hindiston bayrogʻi Ҳиндистон
Тил

ҳинди бҳожпури

ражастхани
Бюджет 135 млн рупий

Филм танқидчилар ва томошабинлар томонидан ижобий қабул қилинган. Шунингдек, у бутун дунё бўйлаб 7 миллиард рупийдан ортиқ даромад келтирди ва бу Ҳиндистоннинг энг юқори даромад келтирган филмига айланиши учун етарли бўлди ҳамда филм ижодкорларининг иккита кино актёр мукофотини ҳам қўлга киритишларига сабаб бўлган.

Сюжети

"Ражастан" штатига одам қиёфасидаги ўзга сайёралик Ерда тадқиқот олиб бориш учун о'з кемасида учиб келади. Бироқ у биринчи учратган Ер одами унинг уйга қайтиши учун зарур бўлган кема калитини ўғирлаб кетади. Шундай қилиб, у уйига қайтиб кетиш учун керакли бўлган асбобни қидиришни бошлайди ва шаҳарда турли одамларга дуч келади. У одамларнинг турли хил урф-одатлари ва эътиқодларидан чалкашиб қолади, аммо аста-секинлик билан уларга мослаша бошлайди. Ерликлар ҳақида яхши маълумотга эга бўлмаган Пикей бир қизни учратиб қолади, улар дўст тутинадилар. Қиз Пикей йўқотган нарсани топишда ёрдам беради. Филм охирида Пикей махсус асбобини топиб уни қайтариб олгач,ўз сайёрасига қайтиб кетади.

Ҳаволалар