Pinch-effekt
Пинч-эффект (инг. пинч — торайиш, кисилиш) — кучли ток ўтаетган газларда разряднинг торайиши. Бу ҳодисани 1934-йилда америкалик олим У. Беннет газ-разрядли плазмадати за-рядланган тез зарралар оқими учун тад-биқ қилган. "П.-э" терминини фанга инглиз физиги Л. Тонкс киритган (1937). Ток ўтказувчи модда тўлдирилган силиндр шаклидаги разряд каме-расининг ўқи бўйлаб ток / ўтаётганда у вужудга келтирадиган магнит майдо-нининг куч чизиқлари консентрик айланалар кўринишини олади (айланалар текислиги силиндр ўқига перпендикуляр бўлади). Зичлиги токнинг зичлигига тенг бўлган ўтказувчи муҳитга (моддага) таъсир қиладиган электродинамик куч муҳитни сиқишга интилади. Вужудга келган ҳолат П.-э. дейилади. П.-э.ни алоҳида параллел токларнинг магнит тортишиши натижаси деб ҳам қараш мумкин. Ўтказувчи муҳитнинг газкинетик босими магнит си-қишга тўсқинлик қилади. Лекин ток етарли даражада катта бўлганда магнит босими газкинетик босимдан катта бўлади ва ток каналини сиқади, нати-жада П.-э. вужудга келади.
П.-э. вужудга келиши учун мухитдаги қарамақарши ишорали зарядларнинг консентрацияси тахминан тенг бўлиши керак. Фазовий зарядлар электр майдони бир хил ишорали зарядлар оқимида токнинг сиқилишига қаршилик кўрсатади. Газ орқали етарли даражада катта ток ўтганда газ икки хил ишорали зарядланган зарралардан ибо-рат ионлашган плазма ҳолатига ўтади. Бу ҳолда П.-э. плазма шнури (ток ка-нали) ни разряд ҳосил бўлган камера деворидан сиқиб чиқаради. Шундай қилиб, плазманинг магнит термоизо-лясияси учун шароит яратилади. Ўз-ўзидан қисиладиган кучли разрядлар (пинчлар)нинг бу хоссасидан бошқариладиган термоядро синтези (БТС) да юқори температурали плазмани сақлаб туриш учун кенг фойдаланилади.
П.-э. фақат газ раярядли эмас, балки қаттиқ жисмлар плазмасида, айниқса, яримўтказгичларнинг кучли ғалаёнланган электрон-ковак плазмасида ҳам вужудга келади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |