Pinositoz
Пиноситоз (қадимги юнонча: πίνω (пино) – ичаман, шимиб оламан ва κύτος – ҳужайра) – суюкликнинг ҳужайра мембранаси томонидан қамраб олиниши ва ҳужайрага сўрилиши (қаранг фагоситоз). Пиноситозда суюқликни плазматик мембрана қамраб олиб, майда томчилар ҳолида ҳужайра ичига ўтказади. Пиносиоз орқали сувда эрийдиган макромолекулалар (оқсиллар, липидлар, гликопротеидлар) ҳужайра ичига ўтади (бевосита пиноситоз, яъни эндоситоз) ва ҳужайрадан чиқарилади (тескари пиноситоз, яъни экзоцитоз). Биринчи ҳолда пиноситоз пуфакча ҳужайранинг бир (ички) юзасидан иккинчи (ташқи) юзасига ўтиб, унинг ичидаги моддаси атроф муҳит (ситоплазма)га чиқарилади. Иккинчи ҳолда Пиноциоз пуфакча ичидаги модда – ситоплазмада мезосомалар билан қўшилиб, ферментлар таъсирига учрайди. Пиноситоз амёбаларда, ичак ва буйрак эпителийси ҳужайралари, қон томирлари эндотелийси, ўсаётган ооцитларда айниқса фаол кечади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Биологияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |