Пипе Дреамс
„Пипе Дреамс: Wатер анд Эмпире ин Cентрал Асиа'с Арал Сеа Басин“ (таржимаси „Хом хаёллар: Марказий Осиёнинг Орол денгизи ҳавзасида сув ва империя“) — америкалик тарихчи Мая К. Петерсон қаламига мансуб китоб. Илк бор 2019-йил Кембриж университети нашриётида чоп этилган. Китобда Марказий Осиёда Россия империяси ҳамда Совет Иттифоқи даврида амалга оширилган ва таклиф қилинган йирик сув лойиҳалари ҳақида сўз боради. Китоб танқидчилар олқишига сазовор бўлди ва Марказий Осиё экологик тарихи бўйича муҳим асар ўлароқ баҳоланди.
| Муаллиф(лар) | Мая К. Петерсон |
|---|---|
| Тил | инглизча |
| Жанр(лар)и |
тарих антропология |
| Нашр этилган санаси | 2019 |
| Нашриёт | Кембриж университети нашриёти |
| Саҳифалар сони | 399 |
| ИСБН |
ИСБН 978-1-108-47547-1 (қаттиқ муқова) ИСБН 978-1-108-46854-1 (юмшоқ муқова) |
Китоб Петерсон Гарвард университетида ёзган ПҳД диссертациясига таянади[1]. Китоб муаллифнинг Россия, АҚШ ҳамда Марказий Осиё мамлакатларидаги архивларда олиб борган тадқиқотлари маҳсулидир. „Пипе Дреамс“ Петерсон 2021-йил кутилмаганда вафот этишидан олдин ёзган ягона китобидир.
Бўлимлари
Китобда Марказий Осиёда ирригация лойиҳаларининг тарихий ривожланиши хронологик тартибда кўриб чиқилади[1]. Биринчи бобда чор тузуми Туркистонни босиб олганидан кейинги йиллардаги ирригация режалари муҳокама қилинади. Айни бўлимда Марказий Осиёда сувдан фойдаланиш одатлари ҳақида ҳам қисқача сўз юритилади. Иккинчи бобда ХИХ аср охиридаги ҳодисалар ҳамда Николай Константинович каби эътиборга молик шахслар ва уларнинг Марказий Осиёдаги суғориш лойиҳалари ҳақида ҳикоя қилинади. Учинчи боб чор Россияси Биринчи жаҳон урушидан олдин суғориш имкониятларини кенгайтириш учун олиб борган курашларга бағишланган. Тўртинчи бобда Еттисувдаги Чуй дарёси лойиҳаси ва 1916-йилги Ўрта Осиё қўзғолони ҳақида сўз боради. Бешинчи бобда болшевикларнинг урушдан кейинги даврдаги ирригация ташаббуслари кўриб чиқилади. Олтинчи бобда ХХ асрнинг 30-йилларида амалга оширилган советларнинг беш йиллик режалари ва йирик ирригация лойиҳалари, жумладан, Вахш дарёсидаги ирригация лойиҳаси ва Катта Фарғона канали ҳақида сўз боради. Ниҳоят, эпилог ушбу тарихий воқеаларни Орол денгизи инқирози билан боғлайди.
Кутиб олиниши
„Пипе Дреамс“ тақризчилар томонидан юқори баҳоланди. Хусусан, Петерсоннинг бир неча мамлакатда жойлашган архивларда изланиш олиб бориб, мукаммал асар ёзгани олқишланди[2]. Индиана университети профессори Марианне Камп асарни „ҳайратланарли даражада тез суръатли, кўп қиррали ҳамда хуш кўриб ўқишга лойиқ“ дея тасвирлади[3]. Мериленд университети профессори Сараҳ Cамерон эса „Умуман олганда, китоб Россия ва Совет Иттифоқининг атроф-муҳит тарихига йирик қўшимча“ бўлганини хулоса қилди[4]. Дублин университет коллежии ходими Жениффер Кеатинг ўзининг „Он Арид Гроунд“ китобида асарни „мукаммал монография“ дея баҳолади[5].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Пианcиола, Ниccолò (26-ноябр 2021-йил). „Пипе Дреамс. Wатер анд Эмпире ин Cентрал Асиа'с Арал Сеа Басин: Мая К. Петерсон, Cамбридге & Неw Ёрк, НЙ: Cамбридге Университй Пресс, 2019, ххии + 399пп., £90.00 ҳ/б“. Эуропе-Асиа Студиэс (инглизча). 73-жилд, № 10. 1981–1982-бет. дои:10.1080/09668136.2021.1977040.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Бониэр, Cатҳерине (1-июл 2020-йил). „Пипе Дреамс: Wатер анд Эмпире ин Cентрал Асиа'с Арал Сеа Басин. Бй Мая К. Петерсон. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 2019. ххии + 399 пп. Иллустратионс, мапс, нотес, глоссарй, библиограпҳй, анд индех. Cлотҳ 520.00, э-боок $96.00“. Энвиронментал Ҳисторй (инглизча). 25-жилд, № 3. 558–559-бет. дои:10.1093/энвҳис/эмаа008.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Камп, Марианне (октабр 2022-йил). „Пипе Дреамс: Wатер анд Эмпире ин Cентрал Асиа'с Арал Сеа Басин бй Мая К. Петерсон“. Течнологй анд Cултуре (инглизча). 63-жилд, № 4. 1185–1186-бет. дои:10.1353/теч.2022.0164.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Cамерон, Сараҳ (2-январ 2021-йил). „Пипе дреамс: Wатер анд эмпире ин Cентрал Асиа'с Арал Сеа басин: бй Мая К. Петерсон, Неw Ёрк, Cамбридге Университй Пресс, 2019, ххии + 400 пп., УС$90.00, ИСБН 988-1-1084-7547-1“. Cентрал Асиан Сурвей (инглизча). 40-жилд, № 1. 136–138-бет. дои:10.1080/02634937.2020.1852692.
{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат () - ↑ Кеатинг, Женнифер. Он Арид Гроунд: Политиcал Эcологиэс оф Эмпире ин Руссиан Cентрал Асиа. Охфорд, Неw Ёрк: Охфорд Университй Пресс, 2022 — 27-бет. ИСБН 978-0-192-85525-1.