Pirargirit
Пираргирит (юнонча: пйр — олов ва аргйрос — кумуш) — кимёвий таркиби Аг3СбС3 дан иборат минерал; таркибида 59,76% Аг; 22,48% Сб; 17,76% С мавжуд. Тригонал сингонияда кристалла-нади. Нотўғри шаклдаги донача ва уларнинг агрегатлари, шунингдек, призмали кристаллик кўринишга эга. Ранги тўқ қизил, олмос каби ялтироқ; мўрт. Қат-тиклиги 2,5; зичлиги 5770–5860 кг/м3. П. кам тарқалган минерал. Гидротермал конларда паст ёки мўътадил температураларда вужудга келади. Россия Федерацияси (Урал, Забайкале, Узоқ Шарқ), Ўрта Осиё, Чехия, Мексика, Чили ва Боливияда П. конлари топилган. П.дан кумуш олинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |