Piroelektr
Пироэлектр (юн. руг — олов ва электр) — кристалл диэлектриклар қиздирилганда ёки совитил ганда уларнинг сиртида электр зарядлари ҳосил бўлиши. Қиздирилганда уларнинг бир учи мусбат зарядланса, совитилганда манфий, иккинчи учи эса тескари ишорада зарядланади. Пироэлектрик (кристалл диэлектрик) сиртида зарядлар ҳосил бўлиши кристалл қиздирилганда унинг ичида спонтан (ўз-ўзидан ҳосил бўладиган) қутбланишнинг ўзгаришига, зарядланиш интенсивлиги температура ўзгаришига боғлиқ. П. хусусиятли кристаллар пезоэлектр хусусия-тига ҳам эга бўлади. Шунинг учун температура нотекис ўзгарганида кристалл деформацияланади, деформацияланиш эса, ўз навбатида, пезоэлектр табиатли "иккиламчи" қутбланишни юзага кел-тиради ва у П. табиатли "бирламчи" қутбланишга қўшилади. Бу эса соф П. эффектини кузатишга халақит беради. Демак, кристалл деформацияланмаган ёки деформацияси доимий турган ҳолдагина соф П. эффектини кузатиш мумкин. П. кристалларда электрокалорик эффект деб юритиладиган тескари эффект ҳам кузатилади. Бу эффект ўзга-рувчан электр майдонига жойлаштирилган кристалл температурасининг ўзгаришидан иборат. П. эффектидан амадда ин-фрақизил нурланишни топишда фойдаланиш мумкин.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |