Pirofillit
Пирофиллит (юн. руг — олов, пҳйллон — япроқ; қиздирилганда юпқа япроқсимон бўлакчаларга ажралади) — қатқат силикатлар синфига мансуб минерал. Ал2[Си4О10](ОҲ)2. А1 қисман Мг, Ғе билан алмашади, аралашма ҳолида МгО, ФеО, Фе2О3 мавжуд. Ранги оч яшил, сарғиш, кулранг ва оқ. Қаттиқлиги 1—2, зичлиги 2650—2900 кг/м3. Ўтга ва кислотага чидамли. Моноклин сингонияли, япроқсимон агрегатлар ҳосил қилади. Конлари метаморфик жинслар билан боғлиқ бўлиб, пирофиллитли сланец ва зич агалматолит уюми ҳолида учрайди. Яхши изолятор, кимёвий реаксияларга чидамли. Саноатда юқори глинозёмли материал сифатида ўтга ва кислотага чидамли буюмлар тайёрлашда ишлатилади. Безак тоши сифатида ҳам аҳамияти бор. Россия Федерацияси (Урал жануби), Украина, ХХР, АҚСҲ ва Бразилияда конлари бор. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |