Пиролиз (юн. руг — олов ва ...лиз) — пирогенетик жараёнлардан бири; мураккаб моддаларни уларга ҳаво бермай (кўпинча катализаторлар билан) юқори температура таъсирида оддий моддаларга парчалаш. П. техникада, мас, нефтни қайта ҳайдашда (бензин миқдорини ошириш ва ароматик углеводлардан олиш учун) кенг қўлланади. Нефтни махсус печларда 600—750° гача қиздирганда углеводородгача бўлган мол. м.си кичик бирикмалар ҳосил бўлади; айни вақтда зичлашиш реаксияси рўй бериб, мол. м.си юқори бўлган моддалар, ароматик ва тўйинмаган углеводородлар вужудга келади. Нефт П. килинганда углеродли қолдиқ, нефт кокси ва бошқа ҳосил бўлади. температура, босим ва қиздириш давомийлиги П. натижасига таъсир қилади. Пиролизҳ. да ишлатиладиган заҳарли кимёвий воситалар, халқ хўжалигининг турли тармоқдарида қўлланадиган углеводородлар (ёғоч спирти, сирка кислота ва бошқалар), қазиб олинадиган кўмирлардан кокс, газ ва бошқа олишда қўлланади. Саноатда металл карбонилларини П.га учратиб металл кукунлари ҳосил қилинади. СаСО3 дан калсий оксиди, баъзи анорганик тузларни пирогидролиз қилиш йўли билан оксидлар олинади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил