Пиролюзит (юн. руг — олов ва луо — юваман), полианит — оддий оксидлар кичик синфига мансуб минерал. Кимёвий таркиби — МнО2, таркибида Мн 55-63%; Ва, На, К ва бошқа, маълум миқдорда сув бўлади. Тетрагонал сингонияда кристалланади; кристаллари структураси рутил типли. Кўпинча яширин кристалл тупроқсимон кукун массалар ҳосил қилади; марганец, кисман темир гидроокислари ва бошқа аралашган бўлади. Ранги кулранг, қора; металлсимон ялтироқ. Қаттиқлиги 2—6 (полианит 6—6,5), зичлиги 4700–5100 кг/м3. Пиролюзит денгиз ва кўл ҳавзаларининг қирғоққа яқин қисмида кислород кира оладиган шароитларда чўкинди қатлами ҳосил қилади. Марганец конларининг оксидланиш зоналарида ҳам учрайди. Пиролюзит марганец рудаларининг асосий минерали. Соф пиролюзит қуруқ галваник элементларда, шиша (тиниқлантириш учун) ва керамика тайёрлашда, кимё, тиббиёт, лок-бўёқ ва чарм саноатида қўлланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил