Пирохлорлар (юн. руг — олов ва члорос — сарғишяшил) — титантан-тал-ниобатлар мураккаб оксидларига мансуб минераллар гуруҳи. Кимёвий таркиби беқарор, бир қадар аниқроқ формуласи (Cа, На, К, Рб, Сн, У, Ва, Би, Сб)2.м (Нб, Та, Ти)2О6. (О, ОН, Ф), м- нҲ2О; изоморф аралашма ҳолида У, Тҳ, Cе, Й, Фе ва бошқа бўлади. П.га 3 кичик гуруҳ (пирохлор, микролит ва бетафит)га ажратилган 21 минерал ки-ритилган. Ранги оч сариқ, қизғиш-жигарранг, қўнғир-қора. Айримлари қиздирилганда сарғишяшил рангга ўтади. Кўпинча кичик (10—15 см гача) октаэдр, додекаэдр шаклда кубик сингонияли кристаллар ҳолида учрайди. Қаттиклиги 4—5,5; зичлиги таркибига ва физик хоссаларига қараб ўзгаради: 3700–5000 кг/м3 (пирохлор ва бетафит) ва 5900–6400 кг/м3 (микролит). П. баъзан кучли радиоактив, тез ўзгариб туради ва метамикт минералларга киради. Сиенитли ва нефелин-си-енитли пегматитларда сиркон, илменит, сфен, калситлар билан бирга учрайди. Йирик уюмлари ниобий ва тантал олиш учун руда ҳисобланади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил