Piskent
Пискент – Ўзбекистон Республикаси Тошкент вилояти Пискент туманидаги шаҳар (1966-йилдан), Туман маркази. 1952-йилгача қишлоқ.
Пискент | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°53′57″Н 69°20′33″Э / 40.89917°Н 69.34250°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Тошкент вилояти |
| туман | Пискент тумани |
| Аҳолиси | 30 700 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Оҳангарон дарёсининг ўнг соҳилида. Яқин темир йўл стансияси – Тўйтепа (14 км). Вилоят маркази (Тошкент шаҳри)дан 41 км. Аҳолиси 31,4 минг кишига яқин (2003).
Пискент (Бискат) – Тошкент воҳасининг энг қадимий шаҳарларидан бири. Х аср географларининг маълумотларида у Илоқ давлати таркибига кирган. В. В. Бартолд ва М.Е. Массон Пискентни Оҳангарон дарёсининг чап соҳилидаги (ҳозирги Пискент шаҳри чеккасидаги) ёдгорлик қолдиқлари билан айнан бир, деб кўрсатадилар. Пискентдан И асрга мансуб қабристонлар (Пискент Мингтепаси) ва В асрга оид новуслар топилган.
Пискентнинг дастлабки қисми Пушти Маҳмуд тепалиги бўлиб, у ВИ-ВИИ асрларда шаҳар шаклига кира бошлаган. Х-ХИИ асрларда равнақ топган. Шош (Тошкент)дан Фарғонага ўтган савдо йўлининг устида қулай жойлашганлиги туфайли ИХ-Х асрларда бу ерда қадимий тарихчилар томонидан Бискат деб аталган шаҳарча пайдо бўлган. ХИИИ аср бошида мўғул босқинчилари Пискентни вайрон қилганлар. ХИИИ аср ўрталарида унинг ғарбий чеккаси яна тикланган бўлсада, шаҳар кичрайиб, қишлоқ даражасига тушиб қолди. 14— ХВИ асрларда Пискент темурийлар ва бошқа ҳукмдорлар мулки таркибига кирган. ХВИИ аср охири ва ХВИИИ асрда шаҳар яна инқирозга учрайди. Аҳолиси ғарб томонга кўчиб ўтади. Пискентнинг ХИХ аср да мудофаа деворлари ва 4 дарвозаси бўлган. Ўша даврда Пискент Қўқон хонлиги таркибига кирган.
Пискентда туман ҳокимияти биноси, маъмурий идоралар, пахта тозалаш заводи, „Каноп“ Узбекистан—Чехия қўшма корхонаси, ғишт ишлаб чиқариш сехлари, „Пискенцифат“ брезент тикиш корхонаси, металл қуймалар тайёрловчи „Меҳнат“ аксиядорлик жамияти, яхна ичимликлар сехи, нон ишлаб чиқариш корхонаси, мебел ишлаб чиқариш кичик корхонаси фаолият кўрсатади.
Кейинги йилларда шаҳарда деҳқон бозори, „Саодат“ тантаналар уйи, „Соғлом авлод“ таянч пункти, 150 ўринли туғруқхона, юзлаб савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш шо-хобчалари қурилди.
Марказий йўллар Пискентни Тошкент, Олмалиқ, Оҳангарон ва бошқа шаҳар ва туманлар билан боғлайди. Шаҳар яқинида Тошкент сув омбори жойлашган.
Пискент Олмалиқ шаҳри билан узвий боғланган. Олмалиқдан Пискентга саноат моллари, Пискентдан Олмалиққа эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказилади.
Адабиёт
- Бобур З. М., „Бобурнома“, Т., 1958; Бартолд В. В., „Туркестан в эпоху монголского нашествия“, Соч.т. 1,М., 1963; Массой М.Е., Ахангеран, Археолого-топографический очерк, Т., 1953, Буря-ков Ю. Ф., Генезис и этапи развития городской култури Ташкенцкого оазиса, Т., 1982.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |