Pista (urugʻ)

Писта (Пистаcиа), хандон писта — пистадошлар оиласига мансуб бута ёки дарахтлар туркуми, ёнғоқмевали дарахт. 300 йилгача яшайди. 20 дан ортиқ тури бор. Жанубий Европа, Ғарбий, Ўрта ва Шарқий Осиёда, Шимолий, Шарқий Африка ва Марказий Америкада ўсади. Ўрта Осиёда ёввойи ҳодда ўсадиган чин П. (П. вера) ва тўмтоқ баргли П. (П. мутиcа) турлари бор. Бўйи 2,5–10 м, шох-шаббаси тарқоқ, 10–12 м кенгликда. П. икки уйли ўсимлик, —40° совуққа чидайди. Апрел—май бошларида дастлаб эркак, сўнгра урғочи дарахтлари гуллайди, гули мураккаб рўваксимон тўпгулдан иборат, шамол ёрдамида чангаланади. Меваси бир уруғли данак (писта). Пистаси август— сентабр пишади. Қобиғи юпқа, қаттиқ, етилганда баъзан учидан ёрилади. Мағзи яшил, мазали, таркибида 63% гача мой, 22% оқсил, 7% гача углеводлар, В гуруҳи витаминлари, А провитамини бор; асосан, қовурилган ҳолда ейилади, қандолатчиликда ишлатилади. П. лалми ерларда 10—12, суғорма ерларда 7—8-йили ҳосилга киради. Ёввойи ҳолдагилари 15 кг гача, пайванд қилинган 8—10 йиллик дарахтлари 30–45 кг мева беради. П. баргларида пайдо бўладиган ғудда-бужғ-унларда таннид (30—40%), бўёқ мод-далари бор. П. Қурғоқчиликка чидамли. Уруғидан ва пайвандлаб, бачкисидан парҳиш қилиб кўпайтирилади. П. ёғочи дурадгорликда қадрланади. Ўзбекистонда П. ни экиб ўстириш ишлари 1937-йилдан Боботоғ (Сурхондарё вилояти) тоғларида бошланган, Каттақўрғон сув омбори атрофларида 2 минг га дан ортиқ П.зорлар ташкил этилган. Республикада уруғидан экиб ўстирилган П. зорларнинг умумий майдони 80 минг га дан кўпроқ (2003). Ўзбекистон ўрмончилик илмий тадқиқот институтида, П.нинг 6 нави яра-тилган, 30 дан ортиқ П. навлари коллексияси барпо этилган.
Асосий зараркунандалари: П. қурти ва П. қалқондори.
Адабиёт
- Попов К.П., Фисташка в Средней Азии, Ашхабад, 1979.
Абдушукур Хоназаров.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |