Pistirma
Пистирма (писмоқ, пусмоқ, бусмоқ) — ҳарбий бўлинмаларнинг душман кисмлари ўтиши мумкин бўлган йўлларда одсиндан пухта ниқобланиб ўрнашиши. П. қад. ҳарбий тактик усуллардан бири бўлиб, муҳорабалар чоғида тез-тез қўлланган. Ушбу жанг усулидан, айниқса, Чингизхон, Амир Темур ва бошқа машҳур саркардалар қўмондонлигидаги қўшинлар унумли фойдаланган. Шайбонийхон сафавийлар П.сига дуч келиши оқибатида ҳалокатга учраган (қаранг Марв жанги). П., асосан, ғанимга қўққисдан ҳужум қилиб, уни тормор этиш, техникасини ишдан чиқариш мақсадида кўйилади. П.дан, шунингдек, душман жангчиларини асирга тушириш, разведка мақсадида "тил" олиш учун ҳам кенг фойдаланилади. П. қўлёзма манбаларда бусуғ, пусуғ, пустура, камин каби истилоҳдар билан ҳам ифодаланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |