Pitekantroplar

Питекантроплар (қадимги юнонча: πίθηκος [питҳекос] маймун ва ἄνθρωπος [антҳропос] — одам) — энг қад. қазилма одамлар (тахминан 900 минг йил аввал). Неандерталлардан олдин яшаганлар. Илк палеолит маданиятини яратганлар. 1890—92 йилларда голланд олими Э. Дюбуа Ява оролдаги Соло дарёси яқинидан 4қатлам қуйи ётқизиқларида одамнинг энг қад. аждодига мансуб бош мия қопқоғи, сон суяги ва учта тишини топган. 1973-йилда суяк бўлаклари, пастки жағ, сон суяги парчалари ва 20 га яқин алоҳида тишлар то-пилган. Питекантроплар бош мия қопқоғи шакли ва катталигига кўра одам ва одамсимон маймун оралиғида туради. Питекантропларнинг мия ҳажми 900 см3 га яқин (горилланики 500 см3, ҳозирги замон одамларида ўртача 1400 см3). Унинг пешонаси нишаб бўлиб, шимпанзеникига ўхшайди.
Питекантропларнинг топилиши антропологият. му-ҳим воқеа бўлди. Питекантроплар қўлда мураккаб ҳаракатлар бажаришган ва подапода бўлиб яшаган. Қўлда мураккаб ҳаракатлар қилиш меҳнат ҳаракатига, пода-пода бўлиб яшаш эса, жамиятнинг илк куртагига айланган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |