Pitonlar
Питонлар (Пйтҳонинаэ) — сохта оёқлилар оиласига мансуб илонлар кенжа оиласи. Узунлиги 1,5 м дан (кирол П.) 10 м гача (тўрсимон П.). Ранги ҳар хил. Юқори лаб қалқонида иссиқни сезадиган терморецепторли 2—3 та чуқурчаси бўлади. Термо-рецепторлари ёрда-мида яқинлашаётган иссиқ қонли ҳайвонларни сезади. 27 тури шарқий ярим шарнинг тропик ва субтропик қисмида тарқалган. Асосан, ўрмонларда яшайди. Сут эмизувчилар, судралиб юрувчилар, қушлар билан озиқланади. Йирик П. чиябўри, жайра, ёш леопард ва тўнғизларни бутунлай ютиши мумкин. Одамга деярли тегмайди. Ургочиси 107 тагача тухум қўйиб, уни бирмунча вақт босиб ётиб иситади ва йиртқичлардан ҳимоя қилади. Гўшти ва ёғи истеъмол қилинади; терисидан турли буюмлар ясашда фойдаланилади. П. туткинликда 25 йилгача яшайди, лекин деярли кўпаймайди. Айрим турлари ҳимоя қилинади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |