Pitsburg
Пицбург — АҚШнинг шимолий-шарқий қисмидаги шаҳар. Пенсилвания штатида. Аҳолиси 334,5 минг киши (2000). Транспорт йўллари тугуни. Огаё дарёси бўйидаги порт (йилига 30 млн. т юк ортиб-туширилади). Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Пенсилвания — мамлакатнинг йирик савдо-молия ва оғир саноат марказларидан. Қора ва рангли металлургия, оғир машинасозлик ва металлсозлик ривожланган. Металлургия саноати ва темир йўл транспорти учун жиҳозлар, кўприк конструксиялари, қувурлар, тиббиёт асбобускуналари ва ҳоказолар ишлаб чиқарилади. Электротехника, радиоэлектроника, станоксозлик, автомобилсозлик саноати корхоналари мавжуд. Ойна-шиша, семент, кимё, полиграфия, озиқ-овқат корхоналари ишлаб турибди. Шаҳар яқинида тошкўмир қазиб олинади. АҚШда биринчи АЭС қурилган. Университет, Карнеги технология институти, картиналар галереяси бор. Шаҳарга 1758-йилда асос солинган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |